Француз мустамлакачилиги бошқа ҳар қандай мустамлакачилик каби ўз мустамлакачилигини ва нуфузини мустаҳкамлашда ҳарбий кучга, сиёсий амалларга, иқтисодий омилларга ҳамда сиёсий ва фикрий чалғитишларга суянади. Лекин француз мустамлакачилиги ўз мустамлакачилиги учун сақофий ва фикрий жиҳатларни асос қилиб олиши билан бошқа барча мустамлакачиликлардан ажралиб туради, яъни барча ерларда, хусусан ўзига мустамлака бўлган мамлакатларда ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун мазкур жиҳатларни асос қилиб олади. Байрут радиостанцияси программалари, Сурия, Ливан ва ўзига мустамлака бўлган Африка давлатлари, ҳатто Хиндихитойдаги француз мактаблари, буларнинг ҳаммаси Франция давлати қаттиқ эътибор берадиган ишлардандир. Франция ўзаро иқтисодий ёрдам ва савдо шартномаларида Америкага, малайларни тайёрлашга уриниб Англияга тақлид қилишига қарамасдан бу ишларга суянмайди, гарчи заифлиги туфайли бу соҳада муваффақиятга эриша олмаган бўлса ҳам. Франция бутун аҳамиятини сақофий алоқаларга ва фикрларнинг бирлиги ва яқинлашуви асосидаги аввалдан қўллаб келаётган дўстлашишларга қаратади. Франция давлатининг заифлиги ва бошқа мустамлакачи давлатлар даражасидан тушиб кетганлиги сабабли унинг Осиё ва Африкага нисбатан олиб бораётган сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш қийинлашади. Гарчи унинг бутун дунёда олиб бораётган сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш мумкин бўлса ҳам. Франциянинг жаҳон сиёсатида таъсир кучи йўқлиги сабабли унинг бу сиёсатдаги асосий йўналишларини белгилаш деярли аҳамиятга эга эмас. Франциянинг барча сиёсий тасарруфларини тушуниш учун унинг энг асосий сиёсати «буюклик сиёсати» эканини билиш кифоя қилади.
34-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|