Иккинчи жаҳон уруши бўлиб, Франция ундан вайрон бўлган ҳолда чиққач, Англия ва Америкадан мустамлакаларини сақлаб қолиш учун ёрдам олишга урина бошлади. Мустамлакадан озод бўлиш фикри тарқалганига ва мустамлака мамлакатларни озод қилиш БМТнинг бош сиёсати бўлиб қолганига қарамасдан Франция мустамлакаларини қўлдан бермасликка қаттиқ ҳаракат қилди. Охири у мустамлакаларидан куч ва халқаро босим ёрдамида чиқариб ташланди. Шунга қарамасдан Франция буюклик сиёсати ортидан юргани учун унинг сиёсати ҳануз икки асосий омилга, асосланмоқда. Улар: Франциянинг халқаро вазияти, яъни унинг Европадаги вазияти ҳамда ипмераторлик вазияти, яъни мустамлакаларига нисбатан вазияти. Демак Франция буюклик сиёсатида юришда давом этмоқда. Франция мустамлакачи давлат бўлсада, Англия ва Америкадан фарқ қилади. Англияда аслзодалар тоифаси ҳақиқий ҳукмрондир, гарчи улар ҳақиқий ҳукмронликни аслзодалар қўлида сақлаб қолиш учун умумхалқлик ва афкори омма ғилофига ўралиб олган бўлсалар ҳам. Англияда мустамлакачилик жиҳати моддий эксплуатация қилишдан иборат. Бу эксплуатация фақат буюклик учун эмас, балки халқларнинг қонларини сўриш ва мустамлака қилинган мамлакат бойликларини талон тарож қилиш учун ҳамдир. Англия фикрий ва илмий жиҳатлар билан шуғуллансада, бироқ улар билан мустамлака қилиш учун, яъни ҳукмронлик учун, хусусан сиёсий ҳукмронликни вужудга келтирадиган иқтисодий ҳукмронлик учун қурол сифатида шуғулланади. Америкада эса ҳокимиятни капиталистлар ва катта бойлик эгалари бўлган ширкатлар ва шахслар бошқаради. Ҳокимлар ким бўлишидан ва қайси партиядан келганидан қатъий назар шу вазифани адо этади. Бу бошқарувни умумхалқлик ғилофи билан ўраш ва унга афкори омма орқали етишиш Америка ўз тақдирини белгилаган ва ҳозир ҳам белгилайдиган халқлардан ташкил топганлигидан келиб чиққандир. Лекин капиталистик мабдаъ Америка халқининг мабдаъи эканлиги ва капиталистларнинг маҳорати бу афкори омма ҳокимият тепасида фақат капиталистларнинг вакиллари бўлишига қарор қилишини таъминлади.
31-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|