Шунинг учун бундай урушлар жаҳон уруши бўлмаслиги, балки маҳаллий уруш бўлиши шарти билан ман қилинмайди. Шунингдек унда ростгўйлик амалда зоҳир бўлиши, фикрат ғайри қонуний мақсадлар учун восита қилиб олинмаслиги ва босиб олинган халқларнинг хоҳлаган эътиқод ва динни танлаш ҳуқуқи кафолатланиши, ишларни бошқариш ва хусуматларни ажрим қилишда босиб олинган халқлар билан тенг ҳуқуқли бўлиши шарт. Бу ердаги мавзу умуман урушни ман этиш ҳақида эмас, балки бутун жаҳон уруши ва ғайри қонуний урушларни ман этиш ҳақида боряпти. Бироқ маҳаллий ёки қонуний урушларни ман қилишнинг имкони йўқ, бошқача қилиб айтганда бундай урушга қарши туриш адолат ва эзгуликка қарши туриш бўлади. Бу эса асло тўғри эмас. Бутун дунё тинчлиги, деган фикр эса энг тўғри ва рўёбга чиқариш мумкин бўлган фикрдир. Аммо мутлақ тинчлик фикрига келсак, у амалга ошириб бўлмайдиган ва нотўғри фикрдир. Зеро, манфаатлар ва фикрлар устида келишмовчиликларнинг бўлиши табиий ва муқаррардир. Ушбу келишмовчиликларни оммавий фикр орқали ҳамда маҳаллий уруш орқали бартараф қилиш мумкин. Бундай ҳолат икки тараф ва икки халқ ўртасида бўлиши табиий, бироқ бутун дунё давлатлари ўртасида бир-бирлари билан бўлиши эса табий ҳол эмас. Булар катта муаммоларга тааллуқ мулоҳазалардир. Аммо чегаралар, тижорат ва маҳаллий манфаатлар ва шунга ўхшаш нарсалар устидаги келишмовчиликлар каби кичик муаммоларга келсак, бу муаммолар уларни муолажа қилиш ҳақида бошқалар фикр юритадиган ёки бутун дунё аҳамият берадиган даражага кўтарилмайди. Бу каби муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади. Уларни ўзаро келиша олмаётган тарафлар, гарчи ўртада уруш қилиб бўлса ҳам, ўзлари ҳал қилиб оладилар. Шунга кўра маҳаллий муаммоларнинг эътибори йўқ, балки бутун эътибор халқаро муаммоларга қаратилиши лозим. Демак муолажа устида фикр юритилганда халқаро муаммоларга ва уларни ҳал этиш тариқатига эътибор қаратилади. Чунки бундай муаммолар давлатлараро уюшмаларга ҳамда жаҳон урушларига олиб боради.
50-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|