Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бир зобит уни олиб келиш учун борганда, унга: «Гиламни босма», деди. Бошқаси узун ёғоч билан олишга уринди, Унга: «Қўлинг билан ол», деди. Яна бошқа зобитлар ҳам шляпани олишга уринишди. Бироқ ҳеч ким уни Наполеон талаб қилгандай қилиб олмади. Шунда Наполеон уларга: «аввал гиламни ўраб, кейин шляпани оламиз», деди. Сўнг уларга қараб деди: «Бу шляпа бамисоли халифалик бўлса, гилам бамисоли Ислом юртидир. Фақат гиламни ўраб шляпани олиш мумкин бўлганидек халифаликни йўқ қилиш учун ҳам — худди гиламни ўрагандек — унинг ерларини бир чеккадан қўлга олинади. Кейин халифаликни осонликча йўқ қилиш мумкин бўлади». Мана биз Мисрни эгалладик. Энди Шомни эгаллаймиз. Халифаликни йўқ қилгунимизча шундай давом этамиз.

Ғарб давлатлари биринчи жаҳон уруши бўлгунча Ислом юртларини шундай биттама-битта парчалаб борди. Улар бу урушга ғалаба қозонганларидан кейин халифаликни йўқ қилишга, Ислом юртларини мустамлакаларга, сўнг давлатларга бўлиш орқали Ислом умматини парчалаб ташлашга ва мусулмонларнинг сафларини халқлар ва миллатларга бўлиб ташлашга имкон топдилар. Кейин Ислом умматини забт этиб, парчалаб ташлашга қодир бўлдилар. Ҳозир эса охирги нафасини ҳам чиқариб, бутунлай йўқ бўлиб кетиши учун ҳаракат қилмоқдалар. Ислом уммати устида айланган бу босқичлар охирига етди. Душман биз қарши чиқишга кучимиз етмайдиган кучларини олиб чиқиб кетди. Унинг фикрий нуқсонлари кучларини олиб чиқиб кетди. Унинг фикрий нуқсонлари ва дунёқарашининг бузуқлиги барча одамларга ошкор бўлди. Думаннинг малайлари шарманда бўлишдики, энди уларнинг ёлғон ва алдовлари ҳатто улардан манфаатдор бўлганларга ҳам, қўл остидаги тобеларига ҳам ўтмай қолди. Душманнинг нуфузи энди махфий қилиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолди. Исроил, Кипр ва Ливан каби ҳужум учун қулай жой қилиб олган базалари ҳам ларзага келди. Шунинг учун Ислом юртларидан уни улоқтириб ташлаш ва Ислом уммати устидан унинг даҳшатларини олиб ташлаш ҳамда Ислом даъватини бутун оламга ёйишга қулай фурсат келди. Бу фурсат жуда ҳам узун муддатни ўз ичига олади. Бир неча ойлар ва йилларда тугамайди, балки жуда кўп йилларга чўзилиб кетади.

 

68-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80