4. Ғарбий Европани доимий кучсиз ҳолатда қилиб қўйиш ва Россияга хатар туғдирадиган даражада кучайишига йўл бермаслик. Шунинг учун — иккинчи жаҳон урушидан олдин Американинг ҳолати каби — Ғарбий Европа давлатларига битта давлат ҳукмронлик қилмаслиги учун унинг давлатлари ўртасидаги мувозанатга эътибор бериш билан кифояланмайди, балки Европа давлатларини ва Европа Умумий Бозорини ҳам кузатиб боради ҳамда Европа давлатларининг уюшишига қаршилик қилади. 5. Англияни кучсизлантириш ва яна буюк давлатга айланишга тўсиқ бўлиш. Англиянинг бутун дунёдаги базаларини ва оламдаги мустамлакачилигини йўқ қилиш ҳамда Ҳиндистондаги мавқеини заифлаштириш. Шунингдек Россия ўзи учун Хитойни хатар туғдиради, деб билганидек, ғарбдан ҳақиқий хатар Англиядан келади, деб билади. Чунки бутун жаҳонни Россияга қарши гиж-гижлаган ва ҳамон гиж-гижлаётган Англиядир. Англия Американи биринчи ва иккинчи жаҳон урушларига киргизган эди. Англия ғарбий ҳарбий блок билан шарқий ҳарбий блок ўртасида чиққан совуқ уруш ортида турган эди. Шунинг учун Совет Иттифоқи Англияни ўзи учун доимий хатар деб ҳисоблайди. 6. Америка сиёсатини кузатиш ва ўрганиш Халқаро мавқени фақат ўзи билан Америкага чеклаб қўйиш. Англия ва Франция халқаро муаммоларда иштирок этишга қайтмаслиги, оламни ўзи ва Америка ҳукмронлиги остида қолдириш, оламий муаммоларни Америка билан биргаликда ҳал қилиш. Бу Россиянинг халқаро сиёсатига, яъни ўз мамлакатини ҳимоя қилиш сиёсатига тааллуқлидир. Коммунизмнинг кенгайишига ёки тўғрироғи Россиянинг майдони кенгайишига ва нуфузини ёйишга қаратилган сиёсатига келсак, Россия Америка билан келишиб олганидан кейин унинг кенгайиши ва нуфузини ёйиши бир-биридан фарқли икки шаклда бўлди. 1. Коммунизмнинг кенгайиши. 2. Ўз нуфузини ёйиш. Коммунизмнинг кенгайишидаги сиёсати аниқ белгиланмаган ва чекланмаган эди. Модомики бу сиёсат Америка билан келишувни бузишга ўтиб кетмас экан, яъни унинг нуфузи бўлиши ман қилинган минтақаларда нуфузини ёйишга ўтмас экан хоҳлаган йўллари билан коммунизмни кенгайтираверади.
41-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|