Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Россия гарчи ўзини мустамлакачиликдан оқлашга ҳаракат қилиб мустамлакачиликка қарши курашиш, озодлик ва озод қилиш фикрларини ёйишини даъво қилса ҳам, лекин ҳақиқатда Россия коммунизмга даъват этишни тарк қилиб, ўзи учун янги сиёсат йўлини танлаганидан кейин нуфузини ёйиш учун қилаётган ҳаракатлари билан мустамлакачи давлатларнинг ишини қилмоқда. Зеро, мустамлакачи давлатлар ҳозирда заиф мамлакатларни эксплуатация қилиш мақсадида улар устидан иқтисодий, сиёсий ва сақофий ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилаётган бўлсалар, Россия ҳам ўз нуфузини пайдо қилиш мақсадида заиф мамлакатларга ҳукмронлигини ёйишга ҳаракат қилмоқда. Унинг сиёсатида бошқа мустамлакачи давлатлар каби иқтисодий эксплуатация жиҳати яққол кўзга ташланмаса ҳам, лекин нуфузини ёйиш жиҳати очиқ ойдин кўриниб турипти.

Мана шулар советлар сиёсатидир. Уни шундай тушуниш зарур. Бу сиёсат коммунистик даъватни ёйиш сиёсати эмас, балки ўз нуфузини ёйиш ва майдонини кенгайтириш учун харакат қилаётган буюк давлатнинг сиёсатидир. Уни шу тарзда тушунилса нафақат унинг ёмонлигидан сақланиш ва унга қарши туриш, балки (хусусан зарба тўғри йўналтирилса) унга қақшатқич зарба бериш мумкин бўлади.

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80