Учинчидан, Европадаги қайси бир давлат бошқа бир Европа давлатини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қилса, бунга йўл қўймади. Шу сабабдан Швейцария, Люксембург ва Белpгия каби кичик давлатлар қандай бўлса шундайлигича қолди. Англия ва Франциянинг ҳолати кучлилигича қолди. Европа устидан ҳукмронликни қўлга олишдан Американи чўчитиб турган давлат аввало Германия бўлса, кейин Россия эди. Шунинг учун ҳам у биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида Германияга қарши турди ва иккинчи жаҳон урушидан кейин Россия йўлига тўғаноқ бўлиб, Европани хароб қилишига йўл қўймади. Демак Американинг сиёсати иккинчи жаҳон урушидан аввал ва кейин ғарбий ярим шарни ҳар қандай Европа давлатининг кириб келишидан ҳимоя қилиш мақсадида Европадаги кучларни мувозанатлаш сиёсати бўлган эди. Шунинг учун унинг ғарбий ярим шар ташқарисидаги ташқи сиёсати фақат ҳимоя қилиш сиёсати бўлиб, у Европа давлатлари ўртасида кучларни мувозанатлашга суянар эди. Американинг барча сиёсий ва ҳарбий ишлари ғарбий ярим шарда чекланган эди. У ердан фақат Япония сабабли Филиппинни мустамлака қилганда чиқди. Чунки Америка Япониядан қўрқар эди. Лекин ҳужум қилиш ҳақида фикрласа унга зарба бериш учун тайёргарлик кўриш билан чекланар эди. Мана шу ғоя сабабидан Филиппинни мустамлака қилди ва Япониянинг хатари унча аҳамиятли бўлмагани учун шу билан кифояланди. Американинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги сиёсати бутунлай ўзгариб, бошқача тус олди. Шунинг учун Америка сиёсатидаги ўрганилиши лозим бўлган жиҳат унинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги сиёсатидир. Чунки у халқаро ҳаётга таъсири бўлган сиёсат бўлиб, унга қарши курашиш ва унинг хатарини бартараф этиш чуқур тушунишга ҳамда омилларни, услуб ва воситаларни билишга муҳтождир. Ҳамма нарсадан аввал Америка халқи ҳақида бир фикрга келиш лозим бўлади. Зеро, ўз ҳокимларини ўзлари ихтиёр қиладиган халқ ва миллатлар давлат деб эътибор қилинадилар. Демак бу ўринда халқ билан давлат ўртасида фарқ йўқ. Шунга кўра инглиз давлати — инглиз халқи, француз давлати — француз халқи, америка давлати — америка халқи демакдир.14-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|