Ҳозирда Совет Иттифоқи қозонган шон шуҳрат коммунизм ёки социализмнинг шон шуҳратидир. Шу боис Россия коммунистик давлат ёки социалистик давлат деб танилганича қолаверади. Тўғри, Россиядаги социализм фикратида улар ривожлантириш деб номлаган ўзгартиришлар юз берди. Лекин бу ўзгартиришлар шу фикратнинг ўзида, унинг фикрлари ва ҳукмларида ижтиҳод қилиш йўли орқали пайдо бўлди. Бу ўзгартиришлар у фикратни аслидан ўзгартириб бутунлай бошқача фикрат қилиб ташлаган бўлсада, лекин у асосига нисбатан олиб қаралса номида ҳам, ижтиҳод асосларида ҳам коммунистик ёки социалистиклигича қолди. Бу фикрат Муовия ҳукм юритган тахт ворислиги (валиаҳдлик) низомини вужудга келтирган вақтдаги исломий фикрат каби ҳам ва давлат бошқарувини Усмонийлар эгаллаган ва уни Усмоний ёки туркий давлат қилган вақтдаги исломий фикрат каби ҳам эмас, балки у бутунлай бошқачадир. Умматнинг ҳаммаси эътиқод қилган исломий фикрат қатъий ва мустаҳкам ақида бўлиб, бунда араб билан форс ўртасида, турк билан ҳинд ўртасида, Европалик ёки осиёлик ёки африкалик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Шу сабабли исломий фикратга ҳокимларнинг тасарруфлари ҳам, ташқи сиёсат ҳам таъсир қилмади, ҳатто унга Исломий Давлатнинг бутунлай йўқолиши ҳам ва Ислом ва мусулсонлар салтанати бутунлай йўқолган йиллар ёки асрлар мобайнида мусулсонлар душманлари кофирларнинг ҳукмронлиги остига тушиб қолишлари ҳам таъсир қилмади. Коммунистик ёки социалистик фикратга эса халқ эътиқод қилмаган, балки унга — гарчи миллионлаб бўлсада — шахслар эътиқод қилган ва у одамларга мамнуниятлари, розилик ва ихтиёр қилишлари билан эмас, балки ўт ва қилич билан татбиқ қилинган. Шу сабабли Россия халқи коммунистик ёки социалистик Уммат деб эътибор қилинмайди. Исломий уммат бунинг аксидир. Зеро, у бир неча давлатларга бўлиниб кетган бўлса ҳам, бир неча халқ бўлиб кўринса ҳам исломий уммат деб эътибор қилинади. Шундан келиб чиқиб Англия ва Американи абадий капиталистик давлат деб эътибор қилингани каби Совет Иттифоқини ҳам абадий коммунистик давлат деб эътибор қилиш тўғри эмас. Балки коммунистик партия ҳокимият тепасидан кетгунча уни коммунистик давлат деб ҳисобланади.
38-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|