Эксплуатацияга нисбатан эса, ташқи ёрдамлар сиёсатини кенгайтириб, мустамлака бўлган кўпчилик давлатларни қамраб олди. Инқилоблар уюштириш, хароб қилиш, вайронагарчиликларни амалга ошириш ва аҳдларни сотиб олиш каби орқаваротдан олиб бориладиган тажовузкорлик сиёсатин фаол сиёсат сифатида қўллади. Бу сиёсатни бир неча мамлакатларда олиб борди. Бу билан Америка ғарбий ярим шар ташқарисида улкан мудофаа масъулиятларини, шунингдек Европа, Осиё ва Африкада иқтисодий масъулиятларни ўз устига олди. Бу ҳарбий ва сиёсий масъулиятларни кўтаришга рози бўлиб, ўз сиёсатида ҳеч бир чарчоқ ва заифлик нималигини билмайдиган ғайрат ва куч билан ҳаракат қилди ва унга жуда киришиб кетди. Лекин у бу сиёсатда бирор жойда муваффақиятга эриша олмади. Узоқ Шарқда муваффақиятга эриша олмагани каби Ўрта ёки Яқин Шарқда ҳам, Европада ҳам, Африкада ҳам муваффақиятсизликка юз тутди. Боши берк кўчаларга кириб қолиб, жиддий хатоларга йўл қўйди ва тўғри йўлни тополмай қолди. Буларнинг барчаси уни бу сиёсатни ўрганиб чиқиш ва янги сиёсатни белгилашга мажбур қилди. Шундай қилиб Америка 1961 йилдан ҳозиргача мана янги сиёсатини олиб бормоқда. Бунга асосий сабаб аввало Англиянинг Америкага ва унинг сиёсатига кўрсатган муносабатига, иккинчидан Франция, кейин Осиё, Африка ва ҳатто Европадаги бошқа халқларнинг кўрсатган муносабатига бориб тақалади. Бундай дейишимизга сабаб Англия ўзи билан Америка ўртасидаги хос алоқалар ёрдамида Америка, Франция ва Европадаги бошқа давлатларни коммунистик дунё озод дунёга ва ғарб дунёқарашига хатар туғдираётгани ва таҳдид солаётганига ишонтира олди. Бу билан халқаро сиёсат — олам икки лагерp: Россия бошчилигидаги коммунистик лагерp ва Америка бошчилигидаги капиталистик лагерp ёки озод дунёдан иборат, деган асосга қурилди ва шундай қилиб Америка устига озод дунёни ҳимоя қилиш масъулиятини юклаб қўйиб, Россия ва коммунизм учун уни тўғаноқ қилиб қўйди. Кейин Россия билан Америка ўртасида — икки лагерp ўртасидаги совуқ уруш тўнини кийган — совуқ уруш ўтини ёқди. Натижада Америка Корея урушига аралашиб қолди ва бу урушни ўз елкасига олди. Бу уруш икки лагерp ўртасидаги уруш бўлишига қарамай Англия Америкага қарши Хитой ва Россия фойдасига махфий ишларни амалга оширди.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|