Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Англия ёки Америкада бўлгани каби фақат ўзига хос бўлган бирор сифат Совет Иттифоқида йўқ. Англия заковати ва устамонлиги билан ажралиб турса, Америка уддабуронлиги, ҳамма ишнинг йўлини топиши фикрига қўшимча равишда ўткир яратувчилиги ва бунёдкор иродаси билан ажралиб туради. Россияда ҳам оламдаги бошқа мамлакатларга ўхшаб оддий инсонлар яшайди. Лекин уларда ҳам буюк халқларда бўлгани каби ватанпарварлик, ўзини устун қўйиш ва ғурур туйғуси ва буюк халқлар ва буюк давлатларда бўлгани каби ҳукмронлик ва босиб олишни яхши кўриш мавжуд. Шу сабабдан оламдаги буюк давлат сифатидаги вазиятларини бошқа буюк давлатлар каби доим муҳофаза қилиб келадилар. Бунда подшоҳлик даври ва коммунистик партия даври ўртасида фарқ йўқ. Агар улар қабул қилган мабдаъ динни давлатдан ажратишдан иборат капитализм мабдаъи бўлган бўлса, ҳозирда уларда мавжуд бўлган ва ташқи сиёсатларининг асоси бўлган коммунистик ёки социалистик фикрат ўз мазмунида ва ҳаракат қилишга асос бўлишида капиталистик фикратнинг ўзидир. Гарчи у коммунистик ёки социалистик фикрат деб номланса ҳам. Зеро, қуруқ атама холос. У ҳозирда ғарбда кузатилаётган капиталистик фикратни ямаш ҳолатига амалий суратда аста секин ўтиб бормоқда. Совет Иттифоқи социалистик коммунизм ҳам, капитализм ҳам бўлмаган ямалган капиталистик фикратга эришгунича амалда социалистик ёки коммунистик фикратни ямашда давом этаверади. Шунинг учун Совет Иттифоқини ҳам Америка ва Англия каби ўзини ҳимоя қилишга, кенгайиш ва нуфузини ёйишга ҳаракат қилаётган буюк давлат деб айтиш мумкин.

Бироқ, Англияда ҳокимиятни аслзодалар табақаси эгаллаган. Ҳокимиятда уни ва унинг манфаатларини ҳимоя қиладиганлар топилади. Америкада эса ҳокимият вакилларини ҳақиқатда ҳалқ сайламайди, лекин улар капиталистлар ва катта бойлик эгаларининг вакили бўладилар. Россияда эса бундан бошқача бўлиб, ҳукуматни ҳар қандай партия эмас, балки коммунистик партиянинг ўзи бошқаради. Шу сабабли, модомики коммунистик партия ҳокимиятни ўзиники қилиб олган экан, давлатни бошқарувчи шахслар ким бўлишларидан қатъий назар давлат коммунистик давлат бўлиб қолаверади. Шунинг учун коммунистик фикрат, тўғрироғи социалистик фикрат коммунистик сиёсатда ҳукмронлик қилмаса ҳам, давлатда ҳукмронлигича қолаверади. Бунга сабаб шуки, бугунги кунда Россия давлати ёки Совет Иттифоқи социалистик ёки коммунистик фикрат асосига қурилган.

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80