Франциянинг муносабати ва Англиянинг Европадаги ўйинлари, шунингдек «Маршалл» лойиҳаси сабабли Англиядаги ва Европадаги ҳолат буткул ўзгарди. Яъни иккинчи жаҳон урушидан кейин мустақил Уммат бўлиб қолишга қурби етмаган ва Россия супириб ташлашига нишон бўлиб қолган ҳамда Совет Иттифоқи осонликча ютиб юборишига яқин қолган Европа хусусан Англия, Франция ва Италия Американинг ёрдамлари туфайли давлат ва Уммат бўлиб оёққа турдилар ва кучайиб олдилар. Сўнг сиёсий майдонда Америкадан беҳожат бўлиб, ундан узоқлаша бошладилар. Европадаги иқтисодий майдондан ҳам Американи супуриб ташлашга ҳаракат қила бошладилар. Ҳарбий майдон эса ноаниқ ҳолатга тушиб қолди. Булар умуман Европага ва хусусан Англия ва Францияга нисбатан хулосалардир. Энди Осиё ва Африкадаги мустамлака қилинган халқ ва миллатларга тегишли ҳолатларни баён қилайлик. Американи мустамлака қилинган ерларни озод қилиш ва уларни мустақил давлатларга айлантиришдаги сиёсати у билан мустамлакачи давлатлар ўртасида шиддатли курашларга олиб борди. Бу халқларнинг аксари ҳарбий ҳукмронликдан озод қилингандан кейин ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ҳукмронлик кўринишидаги мустамлакачилик энди сиёсий ва иқтисодий кўринишга айланди. Лекин бу халқларнинг кўпчиллиги Англия ва Франция соясида қолди. Америка бу халқлардан озроқ қисмига ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлди холос. Масалан, Жазоир, Тунис ва Марокаш Франциядан озод бўлган бўлсада, лекин Англиянинг ҳукмронлиги остига тушиб қолди. Адан, Суматра ва Малайя ороллари ҳарбий жиҳатдан, озод бўлган бўлсада, иқтисодий ва сиёсий жиҳатлардан Англияга мустамлака бўлиб қолаверди. Шундай қилиб халқ ва миллатларнинг аксарида уларни мустамлакачилик исканжасидан батамом озод қилишда ҳам, уларни Америка қўл остига ўтказишда ҳам Америка сиёсати муваффақиятга эришмади. Фақат қўлидан кетай деб турган Миср, Сурия ва Судан каби жуда ҳам оз жойлардагина муваффақиятга эришди. Кейин қўшилмаслик сиёсати кулгили саҳнага айланди. Ҳатто Англия ва Франция нуфузи яққол кўриниб турган давлатлар ҳам ўзларини қўшилмаган ва қўшилмаслик тарафдори бўлган давлатлар деб эътибор қила бошладилар.
21-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|