Агар Напалеоннинг Россияга юриши бу хатарни руслар олдида аниқ сезиларли қилган бўлса, иккинчи жаҳон урушида Гитлернинг Россияга юриши бу хатарнинг мавжудлигини таъкидлади ва уларнинг қалбида мустаҳкамлади. Шу сабабли уларнинг бирор нарсада эътиборсизлик қилишлари мумкин бўлса ҳам, лекин Шарқий Европа давлатларини ўз ҳукмронликлари ва қўллари остида қолдиришда — гарчи бу иш жаҳон урушига киришга олиб борса ҳам — ҳеч ҳам эътиборсизлик қилмайдилар. 2. Хитойни ўзларининг даражаларидан пастроқда ва уларга хатар солиш даражасига кўтарилмайдиган ҳолатда қолдириш. Россия Хитойни рози қилиш йўлида Манpчжурияда совет ҳукмронлигига чек қўйган, қўшма корхоналар тузган ва Далянp ва Порт-Артурга Хитой ҳукмронлигини тўла қайтарган бўлса ҳам подшоҳлик даврида Россия Хитойдан тортиб олган катта ерларни қайтаришга Совет Иттифоқи асло унамайди. Тинчлик воситалари билан ўртадаги муомалани ҳал қилиш учун яхши қўшничилик битимларини тузишни Хитойдан талаб қилган вақтда уни бу ерлар ва шаҳарларни қайтариб олиш йўлида ўзи билан урушга кирмаслиги учун бу битимлар орқали тушовлаб қўйишни қасд қилган эди. Хитой кучайиш йўлига қадам қўйгандан кейин Россия ўзининг ташқи сиёсатида Хитой хавфини биринчи ўринга қўйди. Хитой хавфидан сақланиш мақсадида Хитой ва бутун Узоқ Шарқ вазияти устида Англия билан битим тузди. 3. Хитойни ўраб олган мамлакатларни ўз қўли остида қолдириш. Бунинг учун уларни — масалан, Шимолий Корея ва Шимолий Вpетнам кабиларни — ўз назорати остида ушлаб туриш ёки Россияга душман бўлмаган ва Хитой ҳукмронлиги остига тушиб қолмайдиган вазиятда ушлаб туриш. «Чалғитиш учун уруш» деб ном олган Вpетнам ҳодисалари, ва ҳатто Ҳиндихитойдаги Лаос ва Кампучия каби давлатларнинг ҳолатлари Хитой хавфини йўқотиш ёки уни узоқлаштириш ва кучсизлантириш учун уюштирилган.
40-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|