Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

б) Баъзи мамлакатларда ватанпарварлик жабҳа (фронт)ларини пайдо қилиб, бу мамлакатдаги компартияларга нуфузи ва моддий ёрдамлари билан ёрдам беради. Бундан ушбу компартиялар бошқа партиялар ва гуруҳларнинг ичига кириб, улар устидан ҳукмрон бўлиб олиб, уларни компартиялар ва сўл гуруҳлар орқали Россия томонидан бошқариладиган социалистик ёки капиталистик ҳокимиятларни вужудга келтиришга, коммунистик бўлмаган социалистик партияларни ва социалистик ҳокимият тузумларини қўллаб-қувватлаш ва мудофаа қилиш доирасига киритишга ҳамда баъзи мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, мудофаа қилиш ва ёрдам бериш орқали Россияга боғлаб қўйишга йўналтириш кўзда тутилади.

в) Халқ орасида зиддиятларни вужудга келтириш. Умматни иқтисодий табақаларга айлантириш. Хароб қилишнинг ҳамма усулларини, яъни намойишлар, иш ташлашлар, зўравонлик ҳодисалари ва бошқаларни мамлакатларни безовта қилиш, уни ўз нуфузи ёки ҳукмронлигига тортиш ҳамда одамлар орасида нафрат ва ёмон кўришларни вужудга келтириш учун восита қилиш.

г) Ватанпарварлик фикрини кучайтириш билан бирга миллатчилик ва диний фикрларга қарши курашиш. Сўл ҳаракатларнинг ҳамма шаклларини тарқатиш. Мамлакатларда тараққиёт, ҳуррият ва социализмни намунавий фикрлар қилиб, уларга етиш учун ҳаракат қилинадиган олий ғоялар қилиш. Россия амалга оширган Совет Иттифоқининг иқтисодий ва  технологик муваффақиятларини тараққиёт ва социализмнинг муваффақиятига мисол қилиб кўрсатиш.

Мана шулар бошқа мамлакатларда коммунистик нуфузни, шу билан бирга коммунизмни ёйиш учун қўлланган асосий йўналишларнинг энг муҳимларидир. Россия ўзини коммунизм раҳнамоси қилиб олгач барча коммунистик мамлакатларнинг етакчиси бўлишга интилмоқда. У шунингдек ўзини тараққиёт, озодлик, жамиятларни бахтли қилиш ва бечораларга ёрдам беришнинг раҳнамоси қилиб олди. Шунинг учун қаерда бўлса ҳам ўзи учун коммунистик тобеликни кафолатлаш мақсадида турли услуб ва воситалар билан коммунистик мамлакатларга кириб бормоқда. Коммунистик бўлмаган мамлакатларга ҳам ўз ҳукмини ўзказиш, улар устидан сиёсий ёки иқтисодий ёки ҳарбий нуфузни пайдо қилиш мақсадида турли услуб ва воситалар билан кириб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси мамлакатларда ҳукмронлик қилиш, бу ҳукмни мустаҳкамлаш ва илдиз оттириш учундир.

 

44-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80