Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Британия сиёсати Россияга қарши турли услублар билан — халқаро даражада ва жузъий сиёсатларда — кучли давом этмоқда. Американи ўзи учун суянчиқ сифатида сақлаб қолиш ва Американинг Англияга қарши ишлатишни кўзлаётган сиёсатига қарши курашиш мақсадида яхши муомала, алдов ва махфий услубларни қўллашда давом этмоқда. Агар Россия Англия билан муросасозлик қилиши ва Америка Англия билан муносабатларини Россия билан бўлганидек кескинлаштириши кутилмаса ҳам, бироқ бу ерда Англия Европани ўз атрофида бирлаштириши ва Американинг Англияга зарба бериш уринишларини тўхтатиб қўйиши ёки бу зарбалар кучини камайтиришининг хавфи бор. Шунингдек бу ерда Россия империя ҳолатига ўзгариб қолиши ва унинг мақсади бутун оламни кўз остига олган коммунистик давлат эмас, балки фақат ўзини ҳимоя қилиш ва буюк давлат мақомини сақлаб қолишдан иборат давлат бўлиб қолиши хавфи ҳам бор. Шунинг учун Россияда бутун оламни эгаллаш руҳини — ҳолбуки бу нарса хаёлий бўлса ҳам — алангалантириш ҳамда «янги дунё»дан ташқарида Америка манфаатларини сақлаб қолиш инглизларнинг халқаро майдонга қайтиши хавфини йўққа чиқаради ҳамда уларни ҳукумронлик қилиш ва ҳужумга ўтиш ҳолатига ўтказмасдан фақат ўзларини мудофаа қилиш ҳолатида қолдиради.

Аммо Англиянинг халқаро бўлмаган сиёсатига келсак, бу сиёсати Америкадан ва Европадан, бинобарин Россиядан ташқарида бўлиб, Осиё ва Африкага, яъни ўз манфаатлари учун фойдаланишни,  ўзи учун куч, халқи ва давлати учун ҳаёт томирлари қилиб олишни кўзлаётган мамлакатларга қаратилгандир. Шунинг учун ҳам Англияни ҳалок қиладиган нуқта Европада эмас, балки Осиё ва Африкададир. Бинобарин Англия қувватининг манбаи шу икки қитъада бўлиб, ҳаёти ҳам шу икки қитъада ўз мавқеини сақлаб қолишига боғлиқдир. Модомики бу икки қитъада ёки улардан бирида Англиянинг кучи мавжуд экан у қанчалик заифлашмасин кучли давлат бўлиб қолаверади, у қанчалар зарбаларга дуч келмасин тирик ва таъсир ўтказа оладиган давлат бўлиб қолаверади. Шунга кўра инглиз сиёсати тушуниш ва иш учун ўрганиладиган бўлса, аввало Осиё ва Африкадаги, кейин Европадаги сиёсати ўрганилади.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80