Совет сиёсати битта фарқ билан чор Россиянинг подшоҳлик сиёсатига қайтди. Бу фарқ шуки, Совет Иттифоқи сиёсий амалларни коммунистик парда билан ўрайди. Лекин бу фарқнинг ўзи совет сиёсатини — гарчи унинг асоси подшоҳлик асосида бўлсада — бошқа сиёсатлардан ажратиб туради. Бу сиёсат Совет Иттифоқини муҳофаза қилиш, унинг майдонини кенгайтириш ва нуфузини ёйишдан иборат. Шу сабабли бу сиёсатга чор Россия сиёсати эмас, балки коммунистик давлат сиёсати деб ва у Америка сиёсати каби буюк давлат сиёсати деб қаралиши керак. Шунга кўра унинг халқаро сиёсатининг, яъни ўзини муҳофаза қилиш ва майдонини кенгайтириш сиёсатининг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтиш керак бўлади. Совет Иттифоқи халқаро сиёсатининг ёки мамлакатини ҳимоя қилиш ва СССРнинг кенгайиши учун олиб бораётган сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 1. Ҳозирда ўзи ҳукмронлик қилаётган Шарқий Европа давлатларида ҳукмронлигини тўла сақлаб қолиш ва бу ҳукмронликни Совет Иттифоқининг чангалидан қутилиш Шарқий Европа давлатларидан ҳар бири учун қийин ёки мумкин бўлмайдиган даражада мустаҳкамлаш. Шунинг учун Руминия Совет Иттифоқининг ҳукмронлигидан чиқишга уриняпти, деб ўйлаш хато бўлади. Балки у озод бўлиш ва очилиш сиёсатида Совет Иттифоқи билан келишиб ҳаракат қилади. Немис халқи бирлиги учун шарқий Германия ғарбий Германия билан ўзаро яқинлашиш сиёсатида ҳаракат қилиши эҳтимолдан йироқ, балки у Германиядан бирликни узоқлаштириш, бўлинишни абадий мустаҳкамлаш ва Марказий Европада қуроллардан холи минтақани вужудга келтириш сиёсатини амалга ошириш учун белгиланган режаларга мувофиқ ҳаракат қилади. Агар Совет Иттифоқи Австрияни бетараф давлат қилишда адашган ва хато қилган бўлса ҳам, лекин бу бетарафлик Австрияни совет ҳукмронлиги доирасидан чиқариб юборишга ёки Ғарбий Европа давлатларига яқинлаштиришига рухсат бермайди. Унинг бу сиёсати янги сиёсат эмас, балки эски сиёсатдир. Руслар қадимдан агар Шарқий Европа давлатлари уларнинг нуфузи остида бўлсагина ўзларининг ғарбий чегараларини ҳимоя қилишда хотиржам бўлишлари мумкинлигини сезар эдилар.
39-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|