Аммо фикрий кураш, яъни сиёсий кураш ушбу давлатларнинг ҳаммаси билан бирданига бўлиши шарт, бу курашда биронта давлат билан келишилмайди. Чунки Ислом мабдаи билан капиталистик ва социалистик-коммунистик мабдалар ўртасидаги зиддиятларнинг табиати улар ўртасида қарама қаршиликлар тинимсиз давом этишини тақозо этади. Зеро, бу давлатлар сиёсий амалларни ҳукмрон бўлиш ва нуфузини ёйишнинг тариқати қилиб олганлар. Шунинг учун давлатлараро воқеликнинг табиати ҳамма билан доимий суратда сиёсий кураш олиб боришни тақозо этади. Аммо қонли уруш, яъни амалий урушга келсак, уни шарт-шароитлар ва ҳолатлар белгилайди. Бу ҳолат бошқа ҳолатларни қўллаш қийин бўлиб қолганда ёки мумкин бўлмай қолган вақтда мурожаат қилинадиган охирги ҳолатдир. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Ҳудайбия ва Хайбар жангларида қилганларидек, баъзи давлатларга уруш қилиш бошқа давлатлар билан вақтинчалик сулҳ тузганлар. Шунингдек Қурайш билан урушишга имкон топиш учун бошқа қабилалар билан вақтинчалик сулҳ тузганлар. Қурайшнинг ёмонлигидан қутилгач, Рум давлати билан амалий жангга кирдилар. Демак бир давлат билан вақтинчалик сулҳ тузиш ва бошқа давлат билан жангга кириш жоиздир. Мана шу йўлни қўллаш мумкиндир. Зеро, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) шундай қилганлар. Гоҳо кучларнинг миқдори ва шарт-шароитлар Ислом умматини вақтинчалик сулҳ тузишга мажбур қилиб қўяди, бу ҳолат урушнинг бошида бўладими ёки Ислом юртларига икки ё кўпроқ давлат ҳужум қилган пайтда бўладими фарқи йўқ. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Аҳзоб жангида араб қабилалари ҳужум қилиб у зотни Мадинада қамал қилган пайтда уларнинг ҳаммасига қарши жанг қилиш учун қўзғалдилар. Лекин қамал чўзилиб кетган вақтда ва уруш учун тўпланган қабилаларнинг кучи Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)ни ва унинг давлатини йўқ қилиб юборишидан қўрққан вақтларида баъзи қабилалар билан қайтиб кетишса мол бериш шарти билан сулҳ тузишга қасд қилдилар. Агар икки Саъд, яъни Саъд ибн Убода ва Саъд ибн Муоз Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га: «Биз уларга молимизни ҳеч қачон бермаймиз.
71-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|