Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мавзу фақат битта бўлиб, у ҳам бўлса Ислом уммати мавзуидир. Ислом уммати ҳаракатга келган вақтда озод қилади, отилиб чиққанда қутқаради, наъра тортганда золимлар унга сажда  қилган ҳолда йиқилишади. Демак ҳамма гап унинг ҳаракатга келиши, кейин отилиб чиқиши, кейин наъра тортишидадир. Шунда бахт-саодат, хотиржамлик ва барқарорлик бўлади, бутун инсоният тараққий этади ривожланади. Демак ҳамма гап Ислом уммати шу борлиқда ҳаракатга келишидадир.

Аллоҳ таолонинг борлигига воқеликка мувофиқ бўлган қатъий тасдиқлаш ва далилдан келиб чиққан қатъий иймон билан ишонадиган ва у фикр эмас, ҳақиқат деб биладиган Ислом уммати ҳаётнинг маъносини яхши тушунади, унинг вазифасини тўла идрок этади. Муҳаммад (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси деб ва Аллоҳнинг барча оламларга юборган элчиси, деб эътиқод қиладиган Ислом уммати ўз олдидаги бурчини ва башарият олдидаги вазифасини тушунади. Аллоҳнинг китобига иймон келтириб, уни билиб олган, Муҳаммад (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг суннати ва сийратларига эътиқод қилган ва билиб олган Ислом уммати сиёсат ва урушнинг маъносини тушунади, куфр кучларига қарши қандай курашишни, зулму туғён тахтларини қандай силкитишни билади. Ислом уммати Бадр воқеасини билади, у жангни идрок қилади ва қалбида уни тирилтиради. Шунинг учун у тижоратию молини ташлаб, зулм ва куфр кучларига қарши — гарчи бу кучлар ундан бир неча баробар кўп бўлсада — дадил курашишига ажабланмаса ҳам бўлади.
Ислом уммати Аллоҳ таолонинг ушбу

الْآنَ خَفَّفَ اللَّهُ عَنكُمْ وَعَلِمَ أَنَّ فِيكُمْ ضَعْفًا فَإِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ مِائَةٌ صَابِرَةٌ يَغْلِبُوا مِائَتَيْنِ وَإِنْ يَكُنْ مِنْكُمْ أَلْفٌ يَغْلِبُوا أَلْفَيْنِ بِإِذْنِ اللَّهِ وَاللَّهُ مَعَ الصَّابِرِينَ
- «Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (кофирни) енгар. Агар сизлардан минг киши бўлса, Аллоҳнинг изни билан икки минг (кофирни) енгар. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».      [8:66]

оятини ўқиган пайтида агар ўз қувватидан душманининг қуввати икки баробар ортиқ бўлмасада унга қарши урушиши фарз эканини ва бу фарз қилинган энг енгил ҳолат эканини билади ва шунинг учун икки баробар кўп бўлмаган пайтда ёвуз кучларга ҳужум қилишда иккиланмайди.

 

61-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80