Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ва ушбу машҳур уч буйруқни, яъни 1. Шу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди. 2. Байтуллоҳни ялонғоч одам тавоф қилмайди. 3. Ким маълум муддатгача аҳдлашган бўлса, аҳд ўша вақтгача ўз кучида қолади, тўрт ойдан сўнг мушриклар Исломни қабул қилишлари лозим, акс ҳолда уларга қарши бутунлай йўқ қилиб юборилгунларича жанг қилинади: ё Ислом, ё жанг, шу уч буйруқни эълон қилиши учун Алий (Разияллоҳу анҳу)ни у кишининг ортидан юборганларини билган Ислом уммати агар мажбурий омиллар сабабли шармандали муросаларга рози бўлган бўлса, бунга жим қараб турмасдан бундай аҳдларни душманларини янчиб ташлайдиган куч тайёрлаб, мумкин қадар жуда тез вақтда бекор қилиш лозимлигини идрок қилади. Шунингдек Ислом уммати ўз орасида бирон бегона вужуднинг бўлиши, ўз ичида ёки ўз ўлкаларидан биронтасининг ичида ҳаёт тушунчаларидан қайси бирида бўлмасин эркин бир куч бўлиши мумкин эмаслигини, Уммат орасида Ислом овозидан бошқа овоз кўтарилмаслиги лозимлигини ҳам идрок қилади. Ислом уммати Аллоҳ таолонинг ушбу

¬ وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ
- «Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўъминларникидир».       [63:8]
оятини ўқиган пайтида Ислом юртларида Исломдан бошқанинг куч-қудрати бўлмаслигини билади.

Ислом уммати Китоб ва Суннатдан, пайғамбаримиз сийратларидан бу ва бошқа оят-ҳадисларни, воқеа-ҳодисаларни ўқиганида сиёсат ва жанг унинг қуруқ маълумотларидан бири бўлиб қолмайди, фақат ўрганадиган мавзу ва тажрибалардан бўлиб қолмайди, фақат эҳтиёжидангина келиб чиқмайди. Балки сиёсат ва жанг Ислом уммати ақидаларидан келиб чиққан фикрлар, Ислом шариатидан олинган ҳукмлар бўлади, сиёсат ва жанг Ислом уммати қалбининг ич-ичигача кириб борган, қон-қонигача бутун танасига сингиб кетган бўлади.

 

64-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80