Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Балки бу икки давлат икки лагер каби ҳаракатланмаётганини ва шунингдек қуйидагиларни билиши шарт: халқаро вазият уруш ёқасига бориб қолиши ва кейин кескинлик юмшаши ҳам мумкин. Бироқ бу икки йирик давлат ҳалокатли шатранж ўйинини ўйнамоқда. Агар халқаро вазият уруш ёқасига бориб қолса, уни тўхтата оладиган бирорта ҳам куч топилмайди. Шунинг учун бу икки давлат ўртасидаги уруш халқаро вазият икки лагер ҳолида қолишидан кўра хатарли ва аниқдир. Халқаро вазият икки лагер ҳолатида бўлиб турганда учинчи лагернинг ҳам пайдо бўлиши, шунингдек ривожланиш ва ўсишга қодир биронта фаол давлат чиқиб, дунёда биринчи давлатдан ўтиб кетиши ҳам мумкин эди. Халқаро вазият икки йирик давлат ўртасида чекланиб қолгандан кейин, учинчи лагернинг вужудга келиши ва бирор давлат ўсиб, ривожланиб бу икки давлатдан ташаббусни ўз қўлига олиши ҳам қийин бўлиб қолди. Шунга кўра асосий муаммоларни қисқача билишнинг ўзи етарли эмас, балки яширин сирлар ва тафсилотларнинг кўпидан хабардор бўлиш ҳам зарурдир. Масалан, одамлар Англияни буюк давлат мақобмидан тушиб қолганини, халқаро ишларни назорат қила олмайдиган ва халқаро вазиятларга таъсир этишга қодир бўлмай қолганини билишлари етарли эмас. Балки Англия «Британия ҳамкорлиги» ва малайлари орқали ўз мустамлакаларида мавжуд бўлиб турганини, у халқаро ишларни кузатиб, уларга аралашишга ҳаракат қилаётганини ва ўзининг анъанавий уч асосларини ҳамон сақлаб қолаётганини, Америка инглиз мустамлакачилигини йўқ қилишга ва инглизларни заифлаштиришга уринаётганлигига қарамай у ҳамон Американинг орқасидан югираётганини ва уни ўзига таянч қилишга ҳаракат қилаётганини ҳамда Европани бўйсундиришга ва Европа давлатлари ўртасида мувозанатни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб умумий бозорга кирганини, иқтисодий жиҳатларни четлаб сиёсий иттифоқлар тузишга Европани тортишга ҳаракат қилаётганини ва ўзининг собиқ мустамлакаларини — улар Британия ҳамкорлиги бўладими ёки мустақиллигини бериб, одамлар кўзига озод кўрсатиб қўйган давлатлар бўладими барибир — сиёсий жиҳатдан бошқариб келаётганини билишлари керак.

 

78-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80