Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Тўртинчидан, адаштирувчи фикрлар, қўзғатувчи райлар, таъсир кўрсатувчи хабарлар ва шу каби нарсалар инглизларнинг мамлакатда мавжуд бўлишларининг — мамлкатга кириш ёки у ерда қолишларининг — самарали воситалари деб ҳисобланади. Масалан, миллатчилик фикри Болқонни Усмоний Давлатдан айриб ташлади ва арабий юртларни туркий юртлардан ажралишини қўллаб қувватлаган куч бўлди. Демократия ва ғарб дунёқараши фикрлари исломий юртларни ғарбга тобе ва ундан ажрала олмайдиган қилиб қўймоқда. Бу фикр ва райлар — миллатчилик каби умумий бўладими ёки британия аслзодалиги, инглизларнинг ростгўйлиги ва Англиянинг заковатлиги каби хусусий бўладими фарқсиз — жуда кўп мамлакатларда Англиянинг кириши ва у ерда қолиши учун имконият яратиб берган серҳосил замин яратди.
Бешинчидан, Англия сиёсий адаштиришдан мамлакатларга ўз нуфузини ёйишнинг самарали воситаси сифатида фойдаланади. У сиёсий адаштириш йўли билан Туркияга кирди ва ҳозиргача шу йўл билан у ерда турибди. У Африка жанубида ва Родезияда сиёсий адаштириш йўли билан ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Ўзи учун Кипрда қолиш имкониятларини яратиш мақсадида Туркия ва Юнонистонни сиёсий адаштириш йўли билан Кипр масаласида ўзига бўйсундириб келмоқда.

Мана шулар Осиё ва Африкадаги инглиз сиёсати асосларининг асосий йўналишларидир. Бу асослар ҳарбий базалар, денгиз флоти, амалий таҳдид, самарали сиқув ва шу каби очиқ воситалардан бошқадир. Зеро, булар моддий воситалардир, гарчи Англия ўзининг Осиё ва Африкадаги сиёсатида уларга суянса ҳам, лекин улар очиқ воситалардир. Аммо мазкур беш асосий йўналишлар ва улар кабилар таъсирли сиёсат бўлиб, инглизларнинг бу мамлакатларда бўлиши ва қолишини кафолатлайди. Шунинг учун Америка ва Россия ер юзида ҳарбий базаларни йўқотишга келишган ва дунёдаги инглиз ҳарбий кучларини камайтиришган пайтларида Англияга кучли зарба беришда амалий бир натижага эриша олмадилар. Зеро, бу ишлар Англиянинг ҳаёт томирларини кесишга уриниш ва қудратини заифлаштириш бўлиб, унинг томирларини ҳақиқатда кесиб ташлаш ва қудратини йўқ қилиш эмас эди. Чунки Англия учун малайлар ва бирор мамлакатда иқтисодий қувват мавжуд экан, мана шунинг ўзи унинг шу ерда қолишига ва агар у ердан қувилса яна қайтиб келишига кифоядир. Ҳиндистон, Танзания ва Нигерия бунга ёрқин мисолдир.

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80