Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Коммунистлар фикратни халқлар ва умматларда эмас, мазлумлар табақасида гавдалантиришга ҳаракат қилдилар. Оламни ўзгартириш қудратига эга бўладиган кучли давлат тиклашга ҳаракат қилдилар. Лекин улар мазлум табақалардан оламий давлат тиклашга чақирган эдилар. Дунёдаги халқлар ва умматларга даъватни рисолат сифатида ёювчи битта умматга айланадиган халқда давлат тиклашга чақирмаган эдилар. Оқибатда улар оламий давлат барпо қилишда ва ўзгартириш қудратига эга бўладиган кучли давлатни вужудга келтиришда муваффақиятсизликка учрадилар. Кейин Ленин бу мафкурани шарҳлаган ва оламдаги мазлум табақалардан оламий давлат вужудга келтириш мумкин эмаслигини сезган пайтда — бир маконда коммунистик давлатни барпо қилиш, сўнг шу макондан туриб бу давлат — ҳаракат босқичларидан бир босқич сифатида — оламий инқилоб ва оламий давлатни вужудга келтириш учун ҳаракат қилиши ҳақида гапирди. Лекин у бу фикратнинг аниқ хатолиги кўринган пайтда унинг ҳаммасини қайта кўриб чиқиш ўрнига шу фикрат асосида ҳаракат қилди ва шу фикратни ҳаракатга келтириш кайфияти устида ишлаш билан чекланди. Сўнг ўз халқини оламга даъватни ёядиган давлатга айланиш учун фикратни ёядиган халқ қилиш ўрнига фикратни мазлумлар табақасига ёйди ва уларни золимлар устидан ҳукм юритадиган қилиб қўйди. Оқибатда фикратни татбиқ қилиш, зулмни бутунлай йўқотиш ва оламий инқилобни пайдо қилиш муваффақиятсизликка учради. Унинг ўринбосари Сталин келган пайтда ҳам муваффақиятсизлик давом этди ва катталашиб кетди. Охири коммунистик давлат коммунистик давлаб бўлиб эмас, балки коммунистик фикрат пойдевори сифатидаги Россия давлатига айланди. Сўнг Сталиннинг издошлари келганда ҳам бу фикратнинг муваффақиятсизлиги давом давом этиб, уни ўзгартириш яна ҳам кучайди. Коммунизм пойдевори бўлган Россия давлати нуфузини кенгайтириш ва ҳукмронлигини ўрнатиш учун коммунизмни восита қилиб олган подшоҳлик Россия давлатига айланди. Шу сабабли капитализмнинг муолажа қилиш ва унга қарши курашиш учун келган фикратнинг оламни сиёси   ва иқтисодий зулмдан қутқаришда ҳеч қандай таъсири бўлмади. Балки бу фикрат амалга оширмоқчи бўлган мақсадларнинг акси бўлди. Чунки капиталистик фикрат кучайиб, тез тарқала бошлаган ва ҳукмронлик қилиш ва эксплуатация қилиш қудрати ортиб кетган эди.

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80