Унинг биринчи давлат бўлишдан ёки халқаро сиёсатда иштирок этишдан мақсади: ҳукмрон бўлиш ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланишда ва ўзини мудофаа қилиш лозим бўлиб қолганда мудофаа қилишда қўллаш учун халқаро алоқалар ва давлатлар устидан ҳукмронлик қилишдир. Масалан, Англия Европа давлатларини Ислом Давлатига зарба бериб, кейин бутунлай йўқ қилиб юбориш учун тўплади. Англия Европа давлатлари ўртасида мувозанат бузилган пайтда фақат Германияга зарба бериш учунгина эмас, балки шунингдек Ислом Давлатига барҳам бериш учун ҳам бутун оламни биринчи жаҳон урушига тортди. Англия Европа давлатлари ўртасида мувозанат бузилган пайтда фақат Германияга зарба бериш учунгина эмас, балки шунингдек Россиядаги коммунистик тузумга барҳам беришга уриниш учун ҳам бутун оламни иккинчи жаҳон урушига тортди. Агар Франция ва Америка биринчи жаҳон урушидан кейин ҳам, иккинчи жаҳон урушида ҳам Англия томонидан Англиянинг буюклигини сақлаб қолиш, унинг тамаларини ва ҳимоясини амалга ошириш йўлида ишлатилганларини тушуниб етмаган бўлса, Россия Англиянинг иккинчи жаҳон урушидан кўзлаган мақсадларини тушуниб етган эди. Россиянинг бу тушуниши натижасида иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка Англия томонидан ишлатилганини ҳис қилди, Франция ҳам Англиянинг ишларидан огоҳ бўлди. Мана шу нарса Англияни — у Францияни халқаро майдондан чиқариб юборишда муваффақиятга эришгандан кейин — халқаро майдондан чиқариб қўйди. Агар Франциянинг ақл заковати Англияни Европа масалаларида иштирок этишдан ҳамда умумий бозорга киришдан ман қилиш даражасига етмаган бўлса, Америка Англиянинг қанотларини синдириш, қудратини заифлаштириш ва ҳаётий томирларини кесиб ташлаш инглизларнинг америкаликлар устидан ҳукмронлигининг олдини олиш учун зарур эканини тушуниб етган эди. Шунга кўра — модомики руслар инглизларга ишонишларининг ёки уларга қаршилик қилишларининг эҳтимоли йўқ экан, модомики ўзларига лозим бўлган нарсани, яъни инглизларни ўзлари учун ишлатишни тушуниб етган эканлар, модомики улар инглизларнинг қудратини заифлаштириш ва ҳаётий томирларини кесиб ташлашга уриниш сиёсатини давом эттираётган эканлар — инглизларга қақшатқич зарба бериш ва уларни қайтадан кичик бир мамлакатдаги кичик халқ даражасига тушуриб қўйиш учун америкаликлар қатъий киришдилар.
7-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|