Уни қабул қилган давлатларнинг халқлари энди зулмдан дод-фарёд қилмайдиган бўлиб қолдилар. Балки турмуш даражасини кўтариш деб номланган сунъий нарса сабабли халқлар зулмни осон ҳазм қиладиган бўлиб қолдилар. Коммунистик давлатлар мустамлака қилган халқлар ва умматларнинг мустамлакачиликдан қилаётган дод-фарёди тинди ва мустамлакачиликнинг ҳукмронлиги ва нуфузи остида сохта мустақилликлар ва қўғирчоқ давлатлар суратида, ҳокимият ва ҳукмронлик кўринишларида мустамлакачилик карвонида у қаёққа юрса ўша ёққа юрадиган бўлиб қолдилар. Шу сабабли оламни ўн саккизинчи асрдан буён то ҳозиргача ушбу бахтсизлик остида азоб чекаётгани ажабланарли эмас. Чунки оламда ҳукмронлик қилаётган фикрат капиталистик фикратдир. Ҳатто социалистик деб аталаётганлари ҳам, социализм ҳукмрон бўлган давлатлар ҳам — гарчи социалистик давлатлар деб номлансаларда — оламга ўз нуфузларини ёйишни ва уни эксплуатация қилишни тама қилаётган давлатлардир. Агар бу олам ушбу фикрат қуллигидан, оламдаги халқлар ва мамлакатларга нуфузи кириб борган ва оламни босиб олишни тама қилаётган давлатлар ҳукмронлигидан қутилмас экан унинг озод бўлишига умид қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам оламдаги мутафаккир ва мухлис кишиларнинг вазифалари оламни капиталистик мабдаъдан озод қилиш ва тамагир давлатларнинг чангалларидан қутқариш учун ҳаракат қилишдир.
55-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|