Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Фикрий чалғитишга келсак, Америка асосан озодлик ва социализм мафкураларидан фоёдаланиб, «озод қилиш», «социализм» ва «ривожланиш» фикрлари билан одамларни машғул қилди. Уларни турли фикрлар тарафида туриб ўзаро урушадиган гуруҳларга бўлиб юборди. Бу билан уларни ривожланиш ва тараққиётнинг ҳақиқий йўлидан буриб юборди. Шунинг учун озодлик, социализм ва ривожланиш фикрлари Америка мустамлакачилик сиёсатида қўллаган энг муҳим воситалар ҳамда бошқа мамлакатлар учун эса энг хатарли ишлар бўлди. Социализмни кўтариб чиқаётган давлатларга бир назар ташлаш бу фикрлар мамлакатларнинг қолоқлиги ва йўлини топа олмасдан адашиб юришида қандай таъсир кўрсатганини билиш учун кифоя қилади.

Мана шулар Американинг Осиё ва Африкага нисбатан олиб бораётган сиёсати, яъни булар халқларни эксплуатация қилишда Америка олиб бораётган сиёсат, яъни Американинг мустамлакачилик сиёсатидир. У жуда махфий ва жирканч сиёсат бўлиб, халқларни ўзида ихтиёр қолмайдиган аҳволга солиб, мустамлакачилик чангалига тушириб қўяди. Ҳатто улар Америка ҳукмронлиги остига киришга худди капалак ўтга интилгандек интилиб қоладилар. Шунинг учун унга қарши курашиш мустамлакачиликнинг бошқа сиёсатларига қарши курашишдан мушкулроқдир. Лекин бу сиёсатларнинг ҳақиқати тушунилса, шу билан бирга унинг янги мудофаачилик сиёсати тушунилса, ана шундагина Американинг мустамлакачилик сиёсатига зарба бериш, қолаверса унинг барча сиёсатига зарба бериш мумкин бўлади. Ана шундагина Американи бутунлай хайдаш ва эски ҳолига қайтариш, қолверса мустамлакачи давлат сифатида бирор таъсири ва аҳамиятини қолдирмайдиган қилиб ҳал қилувчи зарбани бериш мумкин бўлади.

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80