Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу билан Американинг Европа, Осиё ва Африкада олиб борган сиёсати охир оқибат муваффақиятсизликка юз тутди. Натижада на мустамлака қилинган халқларни мустамлакачи давлатлар қўлидан чиқариб олиб, ўзига мустамлака қилди ва на бу давлатларни мустамлака сиртмоғидан озод қила олди. Европани Совет Иттифоқи ва шарқий лагерp йўлига тўсиқ қилмоқчи эди, лекин Европа, хусусан Англия ва Франция Америкага қаршилик қиладиган ва у билан рақобатлашадиган давлатларга айланиб қолди. Американинг кучи бўлишдан бош тортди, балки Америка билан бир сафда ғарбий лагерp бўлишдан бош тортди.
Американи Россияга қаратган сиёсати ҳам икки сабабга кўра муваффақиятсиз бўлди. Биринчи сабаб, Россиянинг вазияти ва сиёсатининг ўзгариши бўлса, иккинчи сабаб, Америкага иттифоқдош давлатларнинг кирган иттифоқларига ва Америкага холис эмасликлари эди. Биринчи сабабнинг тафсилотларига келсак улар қуйидагилардан иборат: Россия атом ва водород бомбаларини ишлаб чиқди ва ядровий қуроллар борасида олдинга ўтиб олди. Қитъалараро ракеталар соҳасида ҳам Америкадан ўтиб кетди. Бу билан икки лагерp, аниқроғи икки давлат ўртасидаги ҳарбий куч мувозанати тубдан ўзгарди. Авваллари Америка атом қуролида Россиядан олдинда бўлса, энди Россия унга бу қуролда тенглашиб олди, гарчи баъзи жиҳатларда ундан ўтиб кетмаган бўлса ҳам. Бу вақтга келиб «кучлар мувозанати» «қўрқитиш мувозанати»га айланди. «Атом хавфсизлиги» ўрнига «атом хавфи» келди. Америка ва Россиянинг қудрати оммавий атом урушида бир-бирини вайрон қилиш жиҳатидан тенглашди. Бундан ташқари Россия НАТО шартномасига қарши Варшава шартномасини тузди. Кейин бошқа шартномаларга ҳужум қила бошлади, ҳатто уларнинг аъзоларида бу шартномаларга бўлган ишончларини сусайтирди. Халқлар эътиборига бу шартномаларни ҳақорат, уят ва ғарб мустамлакачилигини абадийлаштириш, деб кўрсатди. Бу шартномалар ўз эгаларига хатар туғдира бошлади. Уларни атом уруши оқибатларидан ва ўз навбатида бу шартномаларнинг оқибатларидан қўрқиш туйғуси қуршаб олди. Шундай қилиб бу шартномалар ўз қийматини йўқотди ва Американинг мудофаачилик сиёсатида фойдасиз бўлиб қолди.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80