Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу сиёсат ва Россия билан Америка ўртасида тузилган яширин келишувлар махфийлигича қолгани сабабли у ҳақда тафсилот бериш ёки уни умумий тарзда баён қилиш қийин эди. Бунга унинг яширинлиги ва мақсадларини ошкор қилмагани сабабдир. Лекин бу икки давлат (Россия ва Америка) шартномаларни ижро этишда бир қанча амалий қадамлар ташладики, бу қадамлар халқаро вазиятни икки лагерp ҳолатидан икки давлат ҳолатига ҳамда Америка ва Россия ўртасида адоват ҳолатидан бир-бирига яқинлашиш ҳолатига кўчирди. Ҳатто бу яқинлашув АҚШ давлат раиси Никсон 1972 йил май ойида Москвани зиёрат қилганидан сўнг очиқ дўстлик даражасига кўтарилди. Шундан сўнг Американинг янги сиёсатини ёритиш ва баён қилиш мумкин бўлиб қолди.
Маълумки Американинг дунёда олиб бораётган сиёсати икки ишга асосланади. Биринчиси, Америкага таҳдид соладиган ёки солиши мумкин бўлган ҳар қандай хатардан уни ҳимоя қилиш, иккинчиси, халқ ва миллатларни Америка манафаатлари учун эксплуатация қилиш. Бу икки асосга бирорта ўзгартириш киритилишининг ҳам ва Америка сиёсати улардан бошқа асосга қурилишининг ҳам эҳтимоли йўқдир. Шу асосдан келиб чиқиб ҳамда юз берган ҳодисаларни ва Америка қўллаган услубларни мулоҳаза қилиб, унинг янги сиёсати қуйидагича бўлиб қолганини кўрамиз:

1. Мудофаачилик сиёсатида ҳар қандай бошқа қувватни ҳисобга олишдан юз кечди ва унинг мудофаачилик сиёсати ёлғиз ўзига ва фақат ўз қувватига суянадиган бўлди. Шундан сўнг шартнома, келишув ва ҳарбий иттифоқлар гўё бўлмагандек бекор қилинди. Ҳарбий базаларнинг ҳаммасидан воз кечди. Бунга сабаб Европада мувозанатни бузаётган давлатга, яъни Россияга нисбатан сиёсати душманчилик эмас, дўстлик сиёсатига айлангани эди. Энди унга зарба бериш ва хатарини тўсишга зарурат қолмади, балки Россия иттифоқни бузган тақдирда Америкага ўзини ҳимоя қилиш учун имкон берадиган мудофаа вазиятларини вужудга келтиришга чекланилди. Яъни Америка мутлақ хавфсизлик сиёсатидан нисбий хавфсизлик сиёсатига ўтди. Шунга кўра икки давлат ўртасида кучлар мувозанатини сақлаш учун бирини иккинчисига уруш очишга имкон берадиган қуроллар атрофида музокаралар бошланди ва давом этмоқда. Американинг мудофаачилик сиёсати ўз кучлари билан Россия бошчилигидаги коммунистик давлатларнинг кучлари ўртасида мувозанат пайдо қилиш бўлиб қолди. Европа давлатлари ўртасида ҳам кучларни мувозанатлаш ва Осиё давлатлари ўртасида ҳам кучларни мувозанатлаш сиёсатини тарк қилди.

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80