Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Англия ҳозирги кунда — йигирманчи асрнинг етмишинчи йилларида халқаро майдонда заиф давлат ҳисобланади. Лекин у воқеий жиҳатдан олиб қаралса кучли давлатдир. Яъни юқорида айтиб ўтилган икки хусусият унда ҳали ҳам мавжуд, унинг мустамлакаси бўлган халқларнинг кўпчилигини «Комонвалс» («Британия ҳамдўстлиги») номи билан ўз чангалида ушлаб турибди. Исломий юртларнинг аксари ҳануз унинг нуфузи ёки ҳукмронлиги остида турибди. Унинг ортидан судралиб юришга одатланган Европа давлатларининг катта қисми у билан дўстона муносабатдадир. Америка Англияга рақобат қилаётган ва унинг ҳажмини кичайтиришга уринаётган бўлса ҳам, бироқ ҳаётда унга ёрдамчи ва уни парчаланиш ва йўқ бўлиб кетишдан, ҳимоя қилувчи бўлиб қолмоқда. Шунинг учун унинг халқаро жиҳатдан заифлиги уни халқаро майдондан бутунлай қувғин қилиш деб ҳисобланмайди. Балки бу нарса Америка ва Россия халқаро услублар ёрдамида — Англияга ҳаёт ва қувват бериб турадиган ҳамда унинг яшаб қолиши ва ҳаракатини қайта бошлашига кафил бўладиган томирларини кесиб ташламасдан — амалга оширган бир ишдир.

Шунинг учун Англияга заиф давлат сифатида қараш ва халқаро майдондаги заифлигини унинг ҳақиқий заифлигига далил деб эътибор қилиш тўғри эмас. Балки унга қарашда унинг халқаро майдондаги ҳолати билан қудратининг ҳақиқий асосларидаги ҳолатини ажрата билиш лозим.

Инглиз сиёсатининг асоси мана шу: кичик бир мамлакатда жойлашган кичик бир халқ бу ҳаётда биринчи бўлишни ҳамда буюклик ва шон-шуҳратни хоҳлайди. Шунинг учун у ўз буюклиги ва шон-шуҳратини рўёбга чиқариш учун восита қилиш мақсадида қандай бўлмасин қудратини ошириб боради. Бутун сиёсатида — ўн тўққизинчи асрда ва йигирманчи аср бошларида бўлганидек қудратли ҳолатида ҳам, йигирманчи асрнинг қирқинчи йилларидан бошланган заифлик ҳолатида ҳам — Англия мана шу асосда ҳаракат қилмоқда.

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80