Бу икки омил олдида у қайси йўлга юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Ўзининг ёлғизлик сиёсатига қайтсинми ёки дунё сиёсатида иштирок этсинми? Бундай ҳайронликда иккинчи жаҳон уруши тугагандан то 1947 йилгача бирор қарорга келмасдан, янги вазиятларни ўрганган ҳолда давом этди. 1947 йилда халқаро майдонда қолишга ва бошқа давлатлар билан олам сиёсатида ва уни идора қилишда иштирок этишга қарор қилди. Натижада 1947 йилдан бошлаб Америка сиёсати янги услубга ўтди. Лекин у биринчидан давлатлараро сиёсатда янгилиги, иккинчидан Европа давлатлари қабул қилган мабдаъни, яъни манфаатлар устида курашишни ҳамда шахс билан шахс, давлат билан давлат ўртасидаги алоқа нон талашиш (яъни, ким чаққон бўлса нон ўшанга тегади) каби бўлишини тақазо этадиган капиталистик мабдаъни қабул қилгани ва учинчидан у эски дунёда олий ғоялар, юксак қийматлар ва мустамлакадан озод қилиш фикрларини (ҳолбуки унинг ўзи ҳам мустамлакачи давлат бўлгани учун унинг ҳаракатларида мустамлакачилик зоҳир бўлмаслиги мумкин эмас) тарқатгани сабабидан ўз сиёсатини ижро қилишда ҳайрон бўлиб қолди ва бир неча жиддий хатоларга йўл қўйди. Эллигинчи йиллар давомида ва олтмишинчи йилларнинг бошларигача шу ҳолда давом этди ва бу даврга келиб ўз сиёсатини ўзгартириб, бошқа сиёсатга юрди. Олтмишинчи йилларгача мудофаа сиёсатида иттифоқлар тузиш сиёсатини тутди ва Россия атрофида иттифоқлардан ҳамда ядроли ва ядросиз ҳарбий базалардан ҳалқа ташкил қилди. Жумладан, Монро доктринасини ғарбий ярим шарни ҳимоя қилиш учун тузгани каби, Туркия ва Грецияни ҳимоя қилиш учун Трумен доктринасини тузди. НАТО ва Жанубий-Шарқий Осиё (СЕАТО) иттифоқларини вужудга келтирди. Совет Иттифоқига қарши тура олиши учун Европага ёрдам бериш мақсадида «Маршалл» лоиҳасини вужудга келтирди. Сўнг ташқи ёрдамлар сиёсатини, кейин коммунизмга бўйсунган халқларни озод қилиш ва ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаган давлатлар тутган қўшилмаслик муносабатларини кучайтириш ғоясини вужудга келтирди ва уни қабул қилди. Бу ғояни бутунича Англиядан олди.
18-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|