Душман давлатларнинг Ислом умматини мустамлака қилиш, унга ҳукмронлик қилиши ва унинг ерлари узра ўз нуфузини ёйиши бир неча босқичларда бўлиб ўтди. Биз ҳозир бу жараённинг энг охирги босқичида турибмиз. Ислом умматини ўлдириш учун отилган ўқ ўз ҳарорати ва тезлигини йўқотадиган масофага бориб етди. Душман — қурбон жон талвасасининг энг охирги даврига етди, деб ўйлаяпти. Аслида эса у ҳамон тирик, унинг билими ва қуввати яна ҳам зиёда бўлди. Шунинг учун ҳаракатга келиши игларигидан кўра енгилроқ ва ўтган ҳар қандай вақтдагидан кўра муваффақиятга яқинроқ бўлиб қолди. Оламнинг унга ва унинг даъватига бўлган эҳтиёжи жуда ҳам катта. Шунинг учун Ислом уммати бу бахтсиз оламни қутқариш учун ҳаракат қилишининг вақти келди. Ўн учинчи ҳижрий — ўн еттинчи милодий аср. Ислом умматининг қудрати ниҳоят даражада ортган, шон-шуҳрати юксакликларга кўтарилган, «Ислом қўшини енгилмас», деган ҳақиқатни ҳеч ким инкор қилмайдиган бир давр. Мана шу даврда унинг душманлари унга қарши ҳужумини бошлади. Бироқ улар Ислом умматининг шахслари ва жамиятига қарши ҳужумни фикрий ҳужум билан бошлашди. Кейин Европада саноат инқилоби бўлгач, душманлар бу фурсатни ғанимат билиб, уни фикрий ҳужум учун восита ва сиёсий ҳужум учун қурол қилдилар. Ҳарбий ҳужум учун эса куч сифатида фойдаландилар. Ислом умматини жамлаб турган халифаликни тугатишдан ожизликларини ҳис қилишгач, унинг атрофларини ундан ажратиб ташлаш услубини қўллаб, Ислом юртини алоҳида мамлакатларга парчалашни бошлаб юбордилар ва охири мусулмонларнинг халифасини йўқ қилишди. Тарих Наполеон ҳақида сўзлайди: У Мисрга юриш қилиб, уни босиб олган пайтда зобитлар ва қўмондонларини катта гилам тўшалган кенг хонага тўплади. Гилам ўртасига бир шляпани қўйиб, зобитларга: «Сизлардан ким менга шляпани олиб келади?» деди.
67-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|