Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчидан, инглизлар Осиё ва Африкада капитал, ширкатлар, ишбилармон кишилар, савдогарлар ва бошқалар йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга суянади. Масалан, улар Ҳиндистонга «Шарқий ширкат» йўли билан киришган ва ҳозиргача у ерда ширкатлар, ишбилармонлар ва савдогарлар воситасида туришибди. Арабистон ярим оролига капитал ва савдогарлар йўли билан кириб келишган ва ҳозиргача у ерда савдогарлар ва ишбилармонлар воситасида туришибди. Эронга нефтp ширкатлари йўли билан киришиб, ҳозиргача у ерда ширкатлар, савдогарлар ва ишбилармонлар воситасида туришибди. Нигерияга ширкатлар йўли билан киришган ва ҳозиргача у ерда ширкатлар, савдогар ва ишбилармонлар воситасида туришибди ва ҳоказо. Инглизлар қўшин йўли билан уруш қилиб кирмаган — Иðîқ ва Миср — каби мамлакатларнинг кўпига иқтисод йўли билан киришган. Ҳарбий жиҳатдан чиқиб кетган — Кения, Танзания ва Занжибар каби — мамлакатларда ҳам ширкатлар, савдогарлар ва ишбилармонлар йўли билан туришибди.

Демак иқтисод инглизларнинг Осиё ва Африкадаги жуда кўп мамлакатларда мавжуд бўлишининг асосий омилидир.
Учинчидан, инглизлар мамлакатларга кириш ва у ерда қолишда малайларга суянишади. Бу малайлар ҳар хил бўлишади: баъзилар сиёсатда, баъзилар иқтисодда, баъзилар тижоратда, баъзилар фикр тарқатишда, баъзилар илм ва таълимда ва баъзилар ўз мамлакати эътиқод қилган динда малай бўлишади. Сиёсатдаги малайлар энг кўзга кўринган малайлар бўлишса ҳам, бироқ бошқа малайларнинг сиёсатчи малайлардан хатари кам эмас, балки айрим ҳолларда мамлакатга уларнинг хатари жуда ҳам катта бўлади ва инглизларнинг нуфузи учун энг кучли омил бўлиб хизмат қилишади. Шунинг учун малайларнинг барча турлари инглиз сиёсатининг бир қисмидир. Зеро, инглизлар улар ёрдамида араб ярим оролига ва Мисрга кириб келганидек мамлакатларга киришади ва улар ёрдамида Ҳиндистон ва Танганpикада бўлганидек кириб олган мамлакатларида қолишади.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80