Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Дунёдаги ҳарбий базаларни, жумладан Англия ҳарбий базаларини йўқотиш, ҳар бир халққа истиқлолни бериб, уни тўла мустақил давлат қилиш орқали мустамлакачиликни бекор қилиш, дунёнинг қайси минтақасида бўлмасин ўзи ва Россиянинг ҳукмронлигидан бошқа ҳар қандай сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликка қарши курашиш ушбу сиёсатга амал қилганидан ёки ушбу сиёсатнинг меваларидандир. Ҳар қандай давлатнинг ҳаётий фаолият майдонини маҳдуд доирага чеклаш, иқтисодий майдонни тижорат, саноат ва деҳқончилик каби халқаро қонунга мос келадиган ва рухсат берилган ишларга чеклаб қўйишга уриниш, ҳар қандай давлатнинг сиёсий фаолият майдонига — у қаерда пайдо бўлмасин — зарба бериш, ўзи ва Россия ўртасида келишилган минтақаларни истисно қилган ҳолда ҳар бир жойда ажнабийларнинг нуфузини қўпориб ташлаш ва уни вужудга келишини ман қилиш, буларнинг барчаси ушбу сиёсатнинг меваларидир.

4. Дунёда қуролсизлантирилган (демилитаризация қилинган) минтақаларни пайдо қилиш ва ундаги мавжуд давлатларга фақат ички хавфсизликни таъминлаш ва чекланган мудофаа учун лозим бўлган қуроллар билан қуролланишга имкон бериш, қуросизлантирилган минтақалардан ташқаридаги баъзи давлатларнинг ҳам қуролланишларини чеклаб қўйиш ва бошқа давлатлар учун қурол сотишга оғир шартлар қўйиш, буларнинг барчаси Америкага таҳдид соладиган ҳар қандай кучни ман қилиш сиёсатига кирса ҳам, булардан Россияга Германия ва Ўрта  Европа давлатларидан, Америкага эса Япония ва Узоқ Шарқдан келадиган хавфнинг олдини олиш ҳам кўзда тутилган.

Булар Американинг мудофаачилик сиёсатига тааллуқлидир. Унинг эксплуатация қилиш сиёсатида, аниқроғи мустамлакачилик сиёсатида эса фақат Европага нисбатан ўзгариш бўлганини кўриш мумкин. Зеро, «Маршалл» лоиҳаси ниҳоясига етди. Европа давлатларининг Америкага эҳтиёжи қолмади. Ҳатто унга қарши туриб Европадан қувиб чиқаришга урина бошладилар. Лекин Америка Европага кўрсатаётган ёрдамларини, яъни уни кучайтириш учун бераётган ёрдамларини энди уни эксплуатация қилиш мақсадларига қаратилган келишувларга алмаштирди. Бу эса унинг тижорат, саноат ва пулга оид сиёсатларида намоён бўлди.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80