Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин бу мустамлакачилик жиҳатлари иккинчи жаҳон урушигача одамларга намоён бўлмади. Чунки Америка мустамлакачилик фаолиятини фақат ғарбий ярим шарга чеклаган эди. Америкада ҳукм юритиш капиталистик асосга қурилди ва давлат бойлар ва капиталистларнинг вакили бўлиб қолди. У ўз ҳукмронлигини Жанубий Америка ва ғарбий ярим шарда жойлашган оролларга кенгайтира бошлади. Шундан унинг мустамлакачилиги фақат янги дунёга чекланган эди. Шарқий ярим шар ёки эски дунёда эса, ҳуррият, озод қилиш, заифларнинг қўлидан тутиш ва одамларга ёрдам бериш каби ғоялар кучи билан бутун оламни ўзгартиришга интилаётгани ҳақида хабар берар эди. Шунинг учун Америка эски дунёда яхши ном чиқарди ва унга нисбатан муҳаббат ва улуғлаш пайдо бўлди. Бироқ иккинчи жаҳон урушидан кейин у ҳам бошқа мустамлакачи давлатдан хатари кам бўлмаган мустамлакачи бир давлат экани маълум бўлиб, у ўз ҳақиқатида намоён бўлди. Унда ҳеч қандай янгилик қолмади, балки у яшириб келаётган нарсалар энди сир бўлмай қолди.

Демак Америка сиёсати ўрганилаётган пайтда уни мустамлакачи давлат деган эътиборда ўрганилмоғи лозим. Бунда унинг иккинчи жаҳон урушидан аввалги сиёсати билан ундан кейинги сиёсати ўртасида фарқ йўқ. Иккинчи жаҳон урушидан кейин янги ҳолатлар пайдо бўлиб, унинг сиёсатини кўринишлари, шакллари, восита ва услублари билан бирга ўзгартиришини тақазо этган бўлса-да, лекин бу сиёсатнинг асоси қандай бўлса шундайлигича қолди. Американинг иккинчи жаҳон урушидан олдинги сиёсати ғарбий ярим шарни ҳимоя қилиш асосига қурилиб, унинг мустамлакачилик фаолияти қўйидаги ишларга яъни, капиталистларга суянадиган ва давлатни бойлар ва йирик капиталистларнинг вакили қилишга асосланадиган капиталистик бошқарув низоми бўйича ҳукм юритиш; ҳукмронликни Жанубий Америкага ва ғарбий ярим шарда жойлашган оролларга ёйиш: ва яна сиёсатида озодлик фикрини ёйиш, заиф халқларга ёрдам бериш, мустамлака қилинган юртларни озод қилиш ва дунёнинг ҳамма томонларида, яъни эски дунёда олий қийматларни ёйиш каби ишларга чекланди.

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80