Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америка халқи ёки Америка XVIII асргача, балки XIX аср бошларигача Европанинг мустамлакаларидан бири бўлган. Уни Европа давлатлари, хусусан Англия мустамлака қилиб олган эди. Америка буюк инқилобини амалга ошириб, у ердан мустамлакачи давлатларни, хусусан Англияни қувиб чиқаргач, мустақил давлат сифатида вужудга келди, сўнг у ўса бошлади ва ниҳоят буюк давлатга айланди. Лекин капиталистик мабдаъ унинг мабдаъи ва капиталистик дунёқараш унинг дунёқараши бўлиб қолди. У европаликлар эътиқод қилган капитализмни қабул қилди ва Европа дунёқараши унинг ҳам дунёқараши бўлиб қолди. Шунинг учун у мабдаъ ва дунёқараш жиҳатидан Европа давлати ҳисобланиб, у билан Франция ёки Англия ўртасида фарқ йўқ. Сўнг Америка бу дунёқарашга раҳнамолик қилиб, уни Европа давлатлари каби ҳимоя қила бошлади. Ҳатто Қўшма Штатлар, яъни Америка президенти Эйзенхауэр шундай деди: «Биз ҳаётдаги йўлимиз, яъни ғарб дунёқарашини ва капиталистик мабдаъни мудофаа қилиб жанг қилишга тайёрмиз».

Дарвоқе Америка халқи ўз эрки йўлида ва уни ҳимоя қилиб курашди, бунда у қадрли ва нафис нарсаларини аямади. Зеро, бу халқ ҳурриятга ошиқ бўлган ва ҳуррият унинг ақлияти ва таркибининг бир қисмига айланиб қолган эди. Кейин бу халқ тинимсиз ҳаракат ва кураши туфайли ҳаётда ва ўз тажрибасида мислсиз муваффақиятга эришди. Натижада ундан воситаларни тўсиш (прагматизм), яъни бажараётган ишига зид бўлган ҳар қандай фикрлашни ва иш юритишни тарк қилиб, фикри ва кучини фақат бажараётган ишига чеклаш (яъни, ҳақиқатнинг қийматини унинг фойдалилиги билан белгилаш) фикирга қўшимча икки хусусият — «яратувчилик тасаввури ва бунёдкорлик хоҳиши» пайдо бўлди. Ушбу амалий фикрга қўшимча мазкур икки хусусият сабабли Америка юксалиш йўлида ҳаракат қилиб бориб, бугунги кундаги буюклигини рўёбга чиқарди.

Лекин у капиталистик мабдаъ ва Европа дунёқарашини қабул қилгани сабабли мустамлакачилик ва бошқаларни ўз фойдаси учун ишлатиш унинг фикрлашининг бир қисми ва асосий мақсади бўлиб қолди. Чунки ғарб дунёқарашида манфаатдорлик ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар бўлиб, уни Америка ҳам ўзи учун ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар қилиб олган. Шунинг учун у Англия, Франция ва капиталистик мабдаъни қабул қилган ҳар қандай Европа давлати сингари мустамлакачи давлатдир.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80