Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Европа ва Америка давлатлари ўртасида иқтисодий жиҳатдан кураш ўзининг энг юқори нуқтасига етган бўлсада, бироқ Америка Европага иқтисодий ҳукмронлигини ўтказишга уриниб келмоқда. Зеро, Америка доллари Европа устидан пул ҳукмронлигини ўрнатишга қодир бўлиб келмоқда. Америка тижорати Европада ривожланмоқда Европа корхоналари хануз Америка таъсиридан чиқиб кетаолмаяпти.

Аммо Осиё ва Африкага нисбатан эса Америка сиёсати айнан мустамлакачилик сиёсати бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат қуйидаги ишларда намоён бўлади:
Биринчиси, мустамлакадан озод қилиш сиёсати. (Бу сиёсат мустамлака қилинган мамлакатларни озод қилишни ва уларни мустақил давлатларга айлантиришни тақозо этади). Кейин бу мамлакатларга малай ҳокимлар орқали, улар хоҳ ўз малайлари бўлсин, хоҳ мустақиллик берган мустамлакачи давлатнинг малайлари бўлсин, улар орқали ўз нуфузини ўтказиш сиёсати. Американинг Адан, Форс кўрфазидаги шайхликлар ва Шимолий Африкада қилган ишлари бунга яққол далил бўла олади. Зеро, Миср ва Судан ҳокимлари ўз малайларидан бўлса, Кўрфаз шайхликлари ва Адандаги ҳокимлар у ерларни мустамлака қилган давлат, яъни Англиянинг малайларидир. Марокаш, Тунис ва Ливия ҳокимлари бу давлатларни мустамлака қилган давлатдан бошқа давлатнинг малайларидир. Шунга қарамасдан Америка мазур мамлакатларга киришга ва ёлғиз ўзининг сиёсатини ўтказишга ҳаракат қилмоқда, гарчи унинг ишлари Ливиядан кўра кўпроқ Мисрда муваффақият қозонган бўлса ҳам.

Иккинчиси, иқтисодий ёрдамлар. Улар ҳар хил бўлсада, кўзланган ғоя битта, у ҳам бўлса ёрдам олаётган давлатни қашшоқлаштириш ва уни Америкага боғлаб қўйишдир. Бунда ёрдамлар қашшоқлаштириш ва ёрдам берилаётган мамлакат устидан иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликни ўрнатиш учун восита бўлади. Қарзлар ва ривожлантириш учун берилаётган ёрдамлар ва бошқа шу каби нарсалар айнан ана шу ғояга олиб боради. Ёрдам олган мамлакатни қашшоқлаштириш  ва унга иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликни ёйиш учун хизмат қилади.

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80