Шунинг учун унинг коммунистик сиёсати нуфузни ёйиш сиёсатидан кўра кўлами кенгроқ эди. Россия коммунистик сиёсатининг асосий йўналишлари қуйида қисқача баён қилинган: Биринчидан, оламдаги коммунистик партияларни коммунизмни қаерда бўлса ҳам — Европадами, Осиёдами, Африка ёки Америкадами фарқи йўқ — ёйиш учун восита қилиб олиш. Коммунистик партиялар Россия давлатига ва Россия коммунистик партиясига мустаҳкам боғланган эдилар. Россия уларни ҳар бир нарсада сиёсий таянч билан, сақофий ва молиявий ёрдам бериш билан, фикрий ва партиявий манфаатларни ҳимоя қилиш билан қўллаб-қувватлар эди. Бунда ушбу партиялар Чили ва Куба компартиялари каби ҳокимият тепасида бўлиши ёки Европа ва Африкадаги ҳамда Осиёнинг Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларидаги компартиялар каби ҳокимият тепасида бўлмаслигининг аҳамияти йўқ эди. Иккинчидан, Россия коммунистик бўлмаган давлатларга, хусусан қолоқ давлатларга берадиган ҳарбий ва иқтисодий ёрдамлар. Бунда Куба ва Миср каби Америка таъсир доирасида бўлган мамлакатлар билан Россиянинг кенгайишлик ҳаққи бўлган — Африкадаги айрим мамлакатлар каби — мамлакатлар ўртасида фарқ йўқ эди. Бу ёрдамлар ортидан рус мутахассислари ва маслаҳатчилари юборилади. Россия бундай ёрдамлар ва масалаҳатчилар воситасида коммунистик фикрларни тарқатади. Мана шундан Россия ҳатто коммунистик давлат қуришга таваккал қилмайдиган Судан ва Ироқ каби мамлакатларда ҳам, Чили ва Куба каби нуфузи бўлишини умид қилмайдиган давлатларда ҳам коммунизмни ёйишга ва социалистик ташкилотларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаётганини кўрамиз. Учинчидан, коммунистик китоблар, нашрлар, босмахоналар, илм даргоҳлари ва Россиянинг ўзида таржима қилиниб, босиб чиқарилган китоб ва нашрлар. Америка маълумотлар марказларидаги ҳолат каби Россия ўзининг сақофий марказларига бутунлай суянмасада ва сақофатни сақофий ҳукмронлик учун восита қилиб олмасада, лекин у миллионлаб кишиларни ҳар хил услублар ва турли воситалар билан социалистик ва коммунистик сақофат асосида тарбиялашга қасддан ҳаракат қилади.
42-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|