Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун уммат оламни қутқариш учун даъватни олиб чиқиш ўрнига ўзи билан машғул бўлиб қолиши уни даъватидан буриб юборишнинг, мустамлакачилар ҳукмронлигини мустаҳкамлашнинг ва Ислом юртларида қолиш муддатини узайтиришнинг воситаларидандир. Шундан уммат даъватни қўйиб ўзи билан машғул бўлиши, башариятни қутқариш учун ҳаракат қилиш ўрнига ўз ишлари билан бўлиши хатодир, хатарлидир.

Энди мусулмонларнинг табиатини билмаслик ва Исломнинг қудрати миқдорини идрок қилмасликка келсак, Ислом агар инсоният эътиқодининг марказига ўрнашса ва башарият қалбида унинг уруғи пайдо бўлса инсонни ҳар қандай кучдан ҳам қудратли ва энг буюк шахсга, паҳлавонлар, ҳукамолар ва мутафаккирлардан ҳам юксак шахсга айлантиради. Ислом ақидаси арабу ажамни халқ ва қабилалардан борлиқдаги энг баланд юксакликлардан жой олган буюк умматга айлантиргани бунга очиқ далилдир. Салиб урушлари тажрибаси мусулмонларнинг табиатидаги муслимда бирдан пайдо бўлиб қоладиган, уни қулдан хожага, мағлубдан ғоблибга айлантирадиган, тубанликнинг энг паст поғонасидан олийлик ва шон-шарафнинг энг юксак даражасига кўтарадиган фавқулодда куч борлигини кашф қилди. Исломнинг бошланиши билан салиб урушлари ўртасини қанча замонлар, турли воқеа-ҳодисалар ажратиб турган бўлса ҳам, Нуриддин Зангий ва Салоҳиддин Айюбийлар Холид ибн Валид ва Саъд ибн Абу Ваққослар каби бўла олдилар. Мусулмонларнинг матонати замондан кўра чуқурроқ, ҳар турли ҳодисалар олдида саботдан кўра саботлироқдир. Уларнинг табиати эса асл табиатдир. Асл нарса қанчалар муҳтожликларга дуч келмасин, қанчалар қувғину зулмларга учрамасин барибир асллигича қолади. Ислом инсоннинг нафсиясини мана шундай тарбиялайди, Исломни қабул қилиб, оламга олиб чиқадиган авлодда мана шундай матонатни пайдо қилади ва — замонлар қанчалар узоқ бўлмасин, қанчалар турғунликлар бўлмасин — келгуси авлодларнинг қалбларига ўрнаштиради. Зеро, Исломнинг таъсир кучи кўз етмас жойларга етади, ақл ва идрокни лол қолдиради, инсон хаёлига келмаган ажабтовур ишларни пайдо қилади.

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80