Шунинг учун унда Британия қўшини сафларида мусулмон ҳиндлар иштирок этишган ва мусулмонларга қарши урушмасликни шарт қилишган. Шунингдек унда мусулмон бўлсаларда инглизлар томонда араб ўлкаларидан жуда кўп араблар ҳам қатнашди, гарчи чалғитувчи омиллар таъcирида қатнашган бўлсалар ҳам. Лекин бу ҳолатни енгиллатувчи нарса ушбу уруш Ислом умматига қарши экани очиқ маълум бўлмагани эди. Демак Ислом уммати ўз тарихида Ислом уммати сифатида мутлақо енгилмаган. У Ислом уммати сифатида жанг қилган барча даврларда унинг учун ғалаба байроғи тикилар эди. У ўша вақтда маълум бўлган эски дунё мамлакатларининг кўпини фатҳ қилди ва мана шу улкан Ислом оламини вужудга келтирди. Шунинг учун Ислом уммати том маънодаги Ислом уммати бўлиб намоён бўлган вақтда оламни унда ҳукмронлик қилаётган ва унинг бошига турли туман бахтсизлик, хорлик ва қулликни солаётган ёвуз кучлардан халос этишга қодирдир. Баъзан кўпчилик бир-биридан шундай деб сўраб қолади: «Ислом уммати бутун олам каби ушбу ёвуз кучларга бўйсунади. Барча одамлар каби у ҳам ҳукмронлик, бахтсизлик, хорлик ва қуллик аламларини тортмоқда. Ҳукмронликнинг барча турлари — сиёсий, иқтисодий, сақофий ва баъзи вақтларда ҳатто ҳарбий ҳукмронлик ҳамма одамлар қаторида Ислом умматига ҳам зўрлаб ўтказилмоқда. Бинобарин Ислом умматидан бошқаларни озод қилишни талаб қилиш ўрнига ҳукмронлик ва нуфуздан ўзини озод қилишни талаб қилиш муносиброқ бўлармиди, ҳолбуки унинг ўзи бошқалардан кўра озод бўлишга жуда ҳам муҳтождир? Фараз қилинг, Ислом уммати ҳақиқатан озод бўлди ёки озод бўлиш йўлига қадам қўйди. Ёвуз кучларнинг қаршилиги унинг қудратидан катта бўла туриб, бу кучларга қарши курашишга унинг қурби етмадими?» Баъзан кўпчилик бир-бирига шундай саволлар беради. Гоҳо кўпчилик шу нарсалар ҳақида сўрайди. Агар бу каби саволлар пайдо бўлса, бу ҳол чалғитиш ва адаштириш омилларининг таъсиридан ташқари мусулмонларнинг табиатини билмасликнинг ва Исломнинг курашишдаги қудрати миқдорини идрок қилмасликнинг натижасида бўлади. Унинг чалғитиш ва адаштириш эканига келсак, умматни рисолатини оламга олиб чиқишдан буриб юбориш учун фақат ўзини озод қилиш билан машғул қилиб қўйиш, шунингдек мустамлакачиликнинг ҳукмронлигини яна ҳам мустаҳкамлашга, уммат оёғидаги кишанларни парчалашга эмас, балки зиёда қилишга олиб борадиган «озодлик» ҳақидаги фикрлар ва озод бўлиш учун ҳаракат қилишлар тузоғига давомли суратда илинтириб қўйиш ашаддий душман кофирнинг адаштириш услубларидандир.
58-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|