Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америка бу икки давлатни деб Англияга қарши курашса ҳам, бу кураш уруш ва душманчилик кураши эмас, балки ўлжалар устида рақобатлашиш бўлади. Бу иккиси бир бирига қарши ўйнаётган ўйинчиларга ўхшашади. Бунда қайси бири ғолиб келса ўша фойдага эга бўлади, гарчи ўйин моддаси Тунис ва Малайзия, яъни Ислом юртлари бўлса ҳам. Шунинг учун уларнинг бири билан сулҳ тузиб, бошқаси билан курашиш мумкин эмас. Бу кураш қанчалар хатар ва қурбонликларни келтирса ҳам, икковига қарши бирданига курашиш керак.

Шунинг учун Ислом юртларини озод қилиш учун душман давлатларга қарши кураш уларнинг ҳаммасига қарши бўлиши керак. Бу давлатларнинг бирортаси билан ҳеч қандай вақтинчалик сулҳ тузилмаслиги, гарчи улардан бирортасининг зиддига бўлса ҳам бошқасидан ҳеч қандай ёрдам сўралмаслиги керак. Чунки уларнинг ёрдами амалда бўлмайди. Балки бу ёрдам — душманлардан Ислом юртларини озод қилиш учун эмас — куфр ҳукмронлигини ўрнатиш учун ёрдам бўлади. Шунинг учун Ислом уммати бу тўрт давлатга қарши бир вақтнинг ўзида курашиши зарур бўлади. Бу курашда ҳеч қандай вақтинчалик сулҳ тузиш, ёрдам сўраш, лаганбардорлик ва хушомад бўлмаслиги керак. Демак мавзу қайсидир давлатга душманлик қилиб, унга қарши рақобат юзасидан бошқа бир давлатдан ёрдам сўраш эмас, балки кофир давлатларнинг ҳаммасини Ислом юртларидан чиқариб ташлашдир. Шунинг учун Миср рахбарларининг инглизларни чиқариб ташлаш учун Америкадан ёрдам сўрашлари ва Шом ўлкалари рахбарлари Францияни чиқариб ташлаш учун инглизлардан ёрдам сўрашлари ҳато ва хатарли иш бўлган. Зеро, бир душманга қарши бошқа душмандан, бир мустамлакачига қарши бошқа мустамлакачидан ёрдам сўралмайди. Буларнинг бирини иккинчисидан афзал қўйиш «оқ сув» касали сабабли кўзи кўр бўлган билан «қора сув» касали сабабли кўзи кўр бўлганни бирини иккинчсидан афзал қўйишга ўхшайди. Холбуки бу иккиси ҳам кўр бўлиб, бу борада бирининг иккинчисидан афзал жойи йўқ.

Сиёсий амаллар — уларни хоҳ шахслар, хоҳ партиялар, хоҳ уюшмалар, хоҳ битта давлат ёки давлатлар қилсин барибир — инсонларнинг ишларини бошқариш учун қилинадиган амаллардир.

 

75-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80