Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу нарса эксплуатация қилиш илинжида куч орқасидан югуришга, давлатлари давлатларга қарши уюшишига ва инсониятни бахт-саодатли қиладиган умумий фикратни заифлаштиришга ва ўз навбатида ушбу фикратни гавдалантириб турган давлатни ҳам заифлаштиришга олиб борди. Оқибатда инсонлар улар устидан фикр ўрнига ғариза ҳукмрон бўлишига ва заиф устидан кучли ҳукмрон бўлишига, инсонлар ўз биродарлари инсонларни хор қилиб ва қул қилиб эксплуатация қилишига дучор бўлишди. Сўнгра мустамлакачилик ва у билан фахрланиш ҳамда мустамлакаларни пайдо қилиш ортидан югуришлар бўлди. Кейин буларнинг барчаси жаҳон урушларига олиб борди.

Лекин мустамлакачилик касали кучайиб Европада сиёсий ва иқтисодий зулм чўққисига етганда бу олов мутафаккирларни куйдирди. Улар бу зулм юкининг оғирлигидан фарёд қилдилар. Одамларни бор овозлари билан бу зулмни йўқотишга чақирдилар. Натижада бузуқ капиталистик тузумнинг муолажаси сифатида социалистик ва коммунистик фикрат юзага келди. Бу фикрат тўғри фикрат бўлганида ва ғаризаларга мос келадиган ақлий ва фитрий асосга қурилганида эди фойдали муолажа бўлар эди. Бинобарин яхлит бир Уммат бўла оладиган халқда ва ўзгартириш қудратига эга бўлган кучли давлатда гавдаланган бўлар эди. Лекин у хато ва хаёлий фикрат эди. Ақлдан эмас, балки воқеликка жавоб сифатида, воқеликни фикрлаш макони эмас, балки фикрлаш манбаи қилишдан пайдо бўлган эди. Шунинг учун у ҳаёт, инсон ва коинот ҳақидаги умумий фикр бўлсада, лекин ақлга эмас, балки моддага қурилган бўлиб, ақл унга модда устида фикр юритиш орқали эмас, балки моддани ҳис қилиш орқали етишган эди. Шунинг учун у бутунлай муваффақиятсизликка учради. Халқ ёки умматда гавдалана олмади. Коммунистик давлатга айланишга ҳам қуввати етмади. Татбиқ қилишда эса фақат капиталистик фикрат сингари алмаштириш, ўзгартириш ва ямоқ солиш билангина тузумини татбиқ қила олди.

 

53-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80