Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ДАЪВАТЧИГА ЗАРУР БЎЛГАН САБОТ

 

«Ҳамлу-д-даъва» ибораси «ҳамл» ва «даъва»дан иборат иккита сўздан ташкил топган бўлиб, «ҳамл» билан «даъва» бошқа-бошқа нарсадир. Чунки «даъва» шаръий фикрлар ва шаръий ҳукмлар мажмуасидир, бошқачароқ айтганда у бутун Исломдир. «Ҳамл» эса етказиш яъни инсонларга шаръий фикрларни ва шаръий ҳукмларни етказиш маъносидадир. Биз юқорида даъватни етказиш пайғамбар ва Расулларнинг ҳамда уларга эргашган, уларнинг йўлларидан юрган кимсаларнинг амали эканлиги ва у энг афзал, энг улуғ иш эканини айтиб ўтган эдик. Демак, даъватни етказиш шундай улуғ иш экан, шубҳасиз у вожибларнинг вожибидир, балки барча шаръий вожиблар фақат шу билан тамомига етади ва шу сабабли бажарилади.


Мусулмон вожибни адо этишга ва уни бажаришга, уни тарк этмасликка, ундан холи бўлиб олмасликка қатъий буюрилган. Шу маънодаки, мусулмон вожиб амални бажариш устида сабот билан туришга қатъий амр этилган, акс ҳолда у гуноҳкор бўлади. Демак, вожиб амал устида сабот билан туриш ҳам шубҳасиз вожибдир. Даъватни етказиш вожиб, унинг устида сабот билан туриш ҳам вожибдир. Сабот даъватчига вожиб деганимизда шуни назарда тутамизки, у даъватни етказишда ҳам, даъватда ҳам сабот билан туриши вожиб. Саботни буларнинг биттасига чеклаб қўйиш нотўғридир. Демак, ҳар бир мусулмон даъватни етказиш, қолаверса ҳар бир даъватчи даъват устида яъни шаръий фикрлар ва шаръий ҳукмлар устида сабот билан туриш, уларни маҳкам ушлаши ва муҳофаза этиши вожиб бўлади. Чунки Аллоҳнинг ҳузуридан бўлгани учун ушбу шаръий фикрлар ва ҳукмларгина ҳақдир. Бошқалари эса, Аллоҳнинг олдидан бўлмагани учун ботилдирлар. Қолаверса булар даъват ҳам, Ислом ҳам дейилмайди. Шунингдек даъватчи даъватни етказишда ҳам яъни шаръий фикрлар ва шаръий ҳукмлар мажмуасини етказишда ҳам сабот билан туриши, қандай шароит ва тўсиқлар бўлишига қарамай даъватни етказишдан тўхтаб қолмаслиги вожиб. Акс ҳолда у ушбу шаръий фикрлар ва ҳукмлар мажмуасини етказишни тарк этувчи бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб қолади. Демак, сабот даъватда талаб қилинганидек, даъватни етказишда ҳам талаб қилинади. Уларнинг бирини қўйиб, бошқасида сабот билан турган муслимни ҳеч қандай фазли йўқдир. Ҳар иккаласида сабот билан турмаган муслимнинг эса ҳолига войдир. Чунки унинг оқибати жаҳаннам. Бу нақадар ёмон қисматдир.

 

Даъватнинг ва Исломнинг душманлари даъватни етказиш устида сабот билан туришга зарба бериш учун ишлатган қувватнинг айни ўзи билан даъват устида сабот билан туришга ҳам зарба беришга ҳаракат қиладилар. Аммо даъватнинг устида сабот билан туришга зарба бериш хусусида улар даъватни булғашга, унга туҳмат тошларини отишга ва унга куфр фикрларини, куфр ҳукмларини киритишга ҳаракат қиладилар. Масалан, улар куфр низоми бўлмиш демократияни, куфр фикрлари бўлмиш ҳурриятларни ҳамда куфр ҳукми бўлмиш ижтимоий адолатни даъватга яъни Исломга киритмоқчи

 

95-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100