Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эмас. Агар нусратни вужудга келтирадиган сабаблар инсон қўлида бўганда эди, аввало пайғамбар ва элчилар шу сабабларга эга бўлган ва муҳтож бўлиб қолган вақтларида нусрат келтирган бўлар эдилар. Модомики пайғамбар ва элчилар нусратнинг сабабларига эга эмас эканлар, улардан бошқа мўминлар қатъан нусратнинг сабабларига эга эмаслар.


Аллоҳ Таоло «Қамар» сурасида марҳамат қилади:


فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانْتَصِرْ
– „Шунда у Парвардигорига: „Мен (у кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин“, деб дуо-илтижо қилган эди“.                                                   [54:10]


Агар нусрат Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳ А.нинг қўлида бўлиб, хоҳлаган вақтида амалга ошира оладиган бўлганда эди, мазкур сўзларни айтмаган бўлар эди.
Аллоҳ Таоло «Бақара» сурасида айтади:


أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلاَ إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
– „Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгариги ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: „Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?“ дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: „Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир“.                                                                                                                       [2:214]
Агар нусрат Расулуллоҳ с.а.в.нинг ва саҳобаларнинг имкониятларида бўлганда қуйидаги сўзларни айтмаган бўлар эди.


Аллоҳ Таоло «Юсуф» сурасида марҳамат қилади:


حَتَّى إِذَا اسْتَيْئَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ وَلاَ يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ
– „Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: „Бизлар ёлғончи қилиндик - пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар“, деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!“                    [12:110]

 

Агар нусратни юзага келтириш пайғамбарларнинг қўлида бўлганида, улар асло ноумид бўлишмас ва бирор иш қила олмасдан „Бизларнинг пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар“, деган ҳаёлга бормас эдилар. Зеро, ёлғончига чиқарилиб, ноумид бўлган киши нусратни юзага келтира олмайди. Шунинг учун оятда - „Уларга Бизнинг мададимиз (нусратимиз) келди“, деган сўзлар мавжуд. Кимда ким нусрат сабабларига эгаман, деб даъво қилса, бу

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100