Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ ИЛА


Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло Қуръони Каримни ўз Расулига 23 йил мобайнида нозил қилди. Ўн уч йил Маккадалик вақтларида, ўн йил Мадинадалик вақтларида. Аллоҳ Таоло уни очиқ араб тилида Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳаққи-рост пайғамбар эканлигини исботлайдиган мўъжиза қилиб ёки фақат мусулмонлар амал ва татбиқ учун чироқ, манба қилиб олишлари учунгина нозил қилгани йўқ. Балки, уни - буларга қўшимча - ўрганиш ва ўргатиш билан, ёдлаш ва такрорлаш билан, тиловат ва тартил - донда-дона ўқиш билан ибодат қилиш учун ҳам нозил қилди. Қуръон барча каломлардан олий ва устун каломдир. Шунинг учун уни ўрганиш ва ўргатиш таъаллум ва таълимнинг энг афзалидир. Уни ёдлаш ва такрорлаш ҳам, тиловат қилиш ва тартил билан ўқиш ҳам энг афзал ишдир. Фақат Қуръонгина тартил билан тиловат қилинади. Шунинг учун барча мусулмонлар, хусусан даъватчи Аллоҳнинг Китобини ўрганмоғи лозим. Унинг маънолари ва аҳкомлари олдида тўхталиб, унинг нуру ҳидояти билан ҳидоятланмоғи зарур. Чунки Аллоҳ Қуръонни одамлар билсин учун нозил қилди.
Аллоҳ Таоло «Фуссилат» сурасида марҳамат қилади:


كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
– „У биладиган қавм учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб) оятлари муфассал баён қилинган китобдир“.                 [41:3]


Айтиб ўтганимиздек Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш энг афзал ишдир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Сизларнинг энг яхшироғингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган инсондир». Бухорий, Муслим, Аҳмад ва асхоби сунна ривояти. Абу Ҳурайрадан яна ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Қуръонни ўрганинглар, уни қироат қилинглар. Қуръон уни ўрганиб, қироат қилган ва ундаги ҳукмларга амал қилган инсон учун энг хушбўй миски-анбарларга лиқ-тўла тўрва халтага ўхшайди. Бу миск ҳамма жойда ўзининг хушбўй ҳидини таратади». Термизий ва ибн Можжа ривояти. Расулуллоҳнинг саҳобалари мана бу илоҳий ҳидоятга бўйсундилар. Улар Қуръонни Абу Абдурраҳмон ривоят қилган нарсага риоя қилган ҳолларида ўрганган ва амал қилган эдилар. Абу Абдурраҳмон деди: «Бизга Қуръон ўргатадиган Расулуллоҳнинг айрим сахобалари айтиб берганларки, улар Расулуллоҳдан 10 оят Қуръон ўрганардилар, ушбу 10 оятдаги илмни билиб, унга амал қилмагунларича бошқа ўнтасига ўтмасдилар. Улар илм ва амални шундай ўргандик, - дейишади». Аҳмад ва Ҳоким ривояти.


Даъватчи даъватни етказишда ақидани, ақидага оид фикрларни ва шаръий ҳукмларни билиш билан қуролланишга муҳтож. Илмнинг энг муҳими ва энг афзали ушбу нарсалар ҳақида Аллоҳнинг Китобида келган нарсаларни билишдир. Демак, даъватчи Аллоҳнинг Китобидаги ақида, ақидага оид фикрлар ва шаръий ҳукмлар қаршисида тўхталиши вожиб.

 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100