Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Оятларни гапирувчи, маҳлуқотни яратган Аллоҳнинг борлигига ишонмоқ учун бу оят-мўъжизаларга қандай ёндашмоқ лозим?


Буюк ҳикмат соҳиби Аллоҳ Қуръон оятлари ҳақида фикрлашга чақирганда «тадаббар» сўзини, борлиқ оятлари ҳақида фикрлашга чақирганда эса, «тафаккур» сўзини қўллади. Нима учун? Иккисининг бир-биридан фарқи нимада.
Аллоҳ Азза ва Жалла марҳамат қилади:


أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلاَفًا كَثِيرًا
– „Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! У Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлганида эди, унда кўп қарама-қаршиликлар топар эдилар-ку?!“.         [4:82]


أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
– „Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! Ёки дилларда қулфлар борми?!“.  [47 24]


أَفَلَمْ يَدَّبَّرُوا الْقَوْلَ أَمْ جَاءَهُمْ مَا لَمْ يَأْتِ آبَاءَهُمْ الأَوَّلِينَ
– „Ахир бу Сўзни - Қуръонни тадаббур қилмайдиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими?!“                    [23:68]


كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُوا الأَلْبَابِ
– „У - биз сизга унинг оятларини тадаббур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун нозил қилган муборак китобдир“.              [38:29]


Ҳикмат соҳиби Аллоҳ Қуръон оятлари ҳақида фикрлашга чақирганда бошқа сўзларга мурожаат этмай «тадаббур» сўзини ишлатди.


Ҳақ Субҳонаҳу борлиқ оятлари ҳақида фикрлашга чақирганда қайси сўзга мурожаат этди? Билгувчи Аллоҳ сураи «Бақара»да марҳамат қилади:


أَيَوَدُّ أَحَدُكُمْ أَنْ تَكُونَ لَهُ جَنَّةٌ مِنْ نَخِيلٍ وَأَعْنَابٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الأَنْهَارُ لَهُ فِيهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ وَأَصَابَهُ الْكِبَرُ وَلَهُ ذُرِّيَّةٌ ضُعَفَاءُ فَأَصَابَهَا إِعْصَارٌ فِيهِ نَارٌ فَاحْتَرَقَتْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ الآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ
– „Сизлардан бирортангиз тагларидан анҳорлар оқиб тургувчи, хурмою-узумлари бор, ҳар турли меваларга тўла боғи бўлиб, кексайиб, нимжон болалари билан қолган чоғида ўша боғни ўтли бўрон уриб ёниб битишини истадими? Аллоҳ сизларга «тафаккур» этишингиз учун оятларни шундай баён қилади“.                     [2:266]

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100