Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МУҚАДДИМА


Бутун оламлар парвардигори, меҳрибон ва раҳмдил, Қиёмат кунинг эгаси Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин!


Барча пайғамбарлар ва расулларнинг сарвари, уларнинг энг сўнггиси Муҳаммад с.а.в.га Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин!


Ҳақ Таоло Одам фарзандларидан пайғамбар ва расулларни танлаб олиб уларни барча инсонлардан афзал қилди ҳамда шариат аҳкомларини етказишни, ҳидоят нурини таратишни улар зиммасига юклади. Демак, шариат аҳкомларини етказиш, ҳидоят нурини таратиш пайғамбар ва расуллар иши ва вазифасидир. Уларнинг пайғамбар этиб танланишининг боиси, бошқа инсонлардан афзал эканлигининг сабаби ҳам шундадир.


Шариат аҳкомларини одамларга етказиш, уларни ҳидоят сари етаклаш мутлақо шарафли ва улуғ ишдир. Мусулмон одам пайғамбарларга эргашиб, уларнинг буйруқларига бўсуниб, улардан кейин ҳам даъватни давом эттирса, - гарчанд у Аллоҳ танлаб олиб, ваҳй юбориб турган пайғамбарлар даражасига ета олмаса ҳам - жуда улуғ ва шарафли ишни бажарган бўлади.


Ҳақ Таоло шариат аҳкомларини етказишни, инсонларни ҳидоят сари етаклашни бирор инсон зиммасига юкламоқчи бўлар экан, энг аввало ўша инсонни одамлар орасидан танлаб олиб, уни бир неча фазилат ва улуғ хислатлар ила сарафроз этади. Токи Аллоҳ Таолонинг ваҳйси келган вақтда унинг хислатлари, хулқ-одоби мукаммал бўлсин. Фазилат ва эзгувлик сарчашмаларига ваҳй булоғи келиб қуйилгач, шариат ва ҳидоят ўз эгасини топиб, у билан уйғунлашсин. Аслида ҳам шундай бўлиши зарур эди.


Демак, ҳар қандай мусулмон пайғамбарларга эргашиб, инсонларни ҳидоят сари бошлар экан, энг аввало унинг ўзи яхшилик, фазилат ва эзгулик учун намуна бўлмоғи, ўзида исломий фикрлар, исломий ҳукмлар, ўзи чорлаётган чиройли ахлоқ ва сифатлар яққол намоён бўлиб турмоғи лозим. Акс ҳолда, у бундай шарафли вазифага лойиқ бўлмайди, уринса ҳам лойиқ бўла олмайди. Чунки даъват инсонлар ҳаётида яхшилик ва фазилат дебочаси бўлиб, уни фақат яхшилик ила зийнатланган, гап-сўзида, хулқ-одобида фазилат чўққисига чиққан инсонгина етказишга қодир.


Даъват йўлига кирган одам биз ушбу китобда келтирган фикрларга қатъий амал қилса, албатта у ҳақиқий даъватчи мақомига эришади, даъватдек шарафли вазифага доимо лойиқ бўлади ва муваффақият қозонади. Парвардигоридан бу дунёда ёрдам бериб, ғолиб қилишини, охиратда эса, пайғамбар ва сиддиқлар қаторида Фирдавс жаннатига киритишни умид қилган, оташин даъватчига айланади.

 

Биз ушбу китобдаги асосий фикрларни далиллар билан қувватлаб қисқа, лўнда жумлалар билан ифодалашни маъқул топдик. Токи бу фикрлар таъсирли бўлиб йигитлар қабул қилсин ва ўзларида намоён қила олсин. Кимки бу фикрлар билан чекланса, албатта бундан қаноъат ҳосил қилади, деган умиддамиз. Кимки бундан ҳам кўпроғини хоҳласа, унга ҳам эшик очиқ.

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100