Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ДУНЁ МУҲАББАТИ
Тангри Таоло «ал-Воқеъа» сурасида шундай марҳамат қилади:
وَكُنتُمْ أَزْوَاجًا ثَلَاثَةً -7, فَأَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ -8, وَأَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ -9, وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ -10, أُوْلَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ -11,
– „Сизлар уч тоифа бўлдингиз. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодатдир). Иккинчи тоифа шум-гап томон эгаларидир. Шум-гап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлувчи зотлардир. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ Таолога) яқин қилингувчилардир“. [56:7-11]
Агар инсон иймон келтириб, итоат қилса, Аллоҳ унга ўрин қилиб жаннатни яратди, агар кофир бўлиб, осийлик йўлига кирса, уни азоблаш учун жаҳаннамни яратди. Дунёни эса, имтиҳон ҳовлиси қилди. Имтиҳонда муваффақият қозонган инсон жаннатга, муваффақият қозонолмагани эса, жаҳаннамга дохил бўлур. Инсон ушбу бири бошқасидан каттароқ бўлган икки довонни босиб ўтади. Агар у ҳар икки довондан ошиб ўтса катта зафарга эришади ва мангу жаннатга киради. Агар довонларни босиб ўтолмаса, бутунлай зафарсиз бўлиб, абадул абад жаҳаннамга равона бўлади. Аммо агар инсон бо довонлардан фақат бирини босиб ўтса, иккинчисидан ўтолмаса, унча аҳмияти бўлмаган, арзимас ғалабага эришади. Маълум вақт жаҳаннамда бўлиб, сўнг абадий жаннатга киради. Биринчи довон куфр довонидир, иккинчиси эса, дунёга муҳаббат қўйиш довонидир. Иккала довонни ҳам босиб ўтолмаган инсон кофир саналаби, шум-гап томон эгаларидан бўлади. Кимда-ким энг катта довон бўлмиш биринчи давонни босиб ўтса, иккинчи довонни босиб ўтолмаса ҳам у мўмин саналади ва ўнг томон эгаларидан бўлади. Агар у иккинчи довонни ҳам босиб ўтса, тақводор мўминлардан ва Аллоҳга яқин қилингувчи пешқадамлардан бўлади.
Демак, инсонлар уч қисмга бўлинадилар.
1. Кофирлар.
2. Мўминлар.
3. Тақводор мўминлар.
Аммо куфр довони бўлмиш биринчи довонни «Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқ, Муҳаммад Унинг элчиси» дея гувоҳлик бериш билан босиб ўтилади. Кимки мана бундай ҳақиқий гувоҳлик берса, кофирлар гуруҳидан чиқиб, мўминлар гуруҳига қўшилади. Аммо дунё муҳаббатидан иборат бўлган иккинчи довон эса, охиратни яхши кўриш, охиратга ҳаракат қилиш ва уни дунё муҳаббатидан афзал кўриш билан босиб ўтилади. Бундай қилган инсон тақводор мўминлар сафига қўшилади.
Юқоридаги гаплардан маълум бўладики, Аллоҳ мусулмонларни жаҳаннамда мангу азобланишдан қутқарар экан ва У уларни жаннатга
68-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100
|