Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.                                                   [4:65]


б) Абу Ҳурайрайдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Банда ҳатто ҳазиллашганда ҳам ёлғонни тарк этмагунча ва агар ростгўй бўлса ҳам тилёғламаликни тарк этмагунча мукаммал иймон сохиби бўла олмайди». Аҳмад ривояти.


в) Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Агар киши зино қилса, бошида соябон каби турган иймони ундан чиқади, агар зинодан узилса унга иймони қайтади». Абу Довуд ва Термизий ривояти.


г) Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Зинокор зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида зино қилмайди, ўғри ўғрилик қилаётган вақтда мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди, ароқ ичувчи ичаётган вақтда мўмин ҳолида ичмайди (яъни улар бу ишларни қилаётган вақтларида уларда иймон бўлмайди)». Муслим ва Абу Довуд ривояти. Аҳмад ҳам ушбу ҳадисни ривоят қилиб, қуйидаги иборани зиёда қиладилар: «адоват сақлаган вақтда мўмин ҳолида адоват сақламайди, босқинчилик қилаётган вақтда мўмин ҳолида босқинчилик қилмайди».


д) Абу Шурайхдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ дедилар: «Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасмки мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди». «Ким ё Расулаллоҳ», дедилар. «У шундай инсонки, қўшниси унинг жабру-балосидан тинч бўлмайди». Бухорий, Муслим, Термизий ва Аҳмад ривояти.


Расулуллоҳ Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилмасликни, ёлғон гапиришни, тилёғламаликни, зинони, ўғриликни, ароқ ичишни ва қўшнига озор беришни - ҳолбуки буларнинг барчаси амаллар - иймонни йўқотадиган, унинг камолига путур етказадиган ва уни сусайтирадиган нарсалар деб санадилар.
Солиҳ амаллар (ораси) билан иймоннинг кучайиши орасини яқинлаштирадиган нусусларнинг айримларига ҳам тўхталиб ўтамиз:


а) Аллоҳ Таоло «Оли Имрон» сурасида қуйидагича марҳамат қилади:


الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ
– „Ундай зотларга айрим кимсалар: „Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган. Қўрқингиз!“ - деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва „Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя, У Зот энг яхши ишончли вакилдир!“ - дедилар“.                                                                      [3:173]


б) «Анфол» сурасида марҳамат қилади:


إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آياتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًَا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ

 

64-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100