Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚУРЪОН ВА БОРЛИҚ


Қуръон Муҳаммад ибн Абдуллоҳга араб тилида нозил бўлди. Аллоҳ тилда фасоҳат аҳлимиз - деб даъво қилган араблардан Қуръон суралари каби ўнта сура келтиришларини талаб қилиб деди:


أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– „Ёки „Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган“ дейдиларми? Айтинг, у ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни ёрдамга чорлаб шунга ўхшаш ўнтагина сура келтирингизлар“.        [11:13]
Фасоҳатни даъво қилган араблар ожиз қолдилар. Эндиликда Аллоҳ улардан биргина сура келтиршларини талаб қилди:


أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
– „Ёки „Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган“ дейдиларми? Айтинг: У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни ёрдамга чорлаб шу Қуръонга ўхшаш биргина сура келтиринглар“. [10:38]


Табиийки, Макка араблари бу гал ҳам ожиз қолдилар. Расул А. Мадинага борганларида Қуръон сураси каби сура келтириш барча араблардан талаб қилинди:


وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– „Биз бандамизга нозил қилган Қуръондан шак-шубҳада бўлсангиз; у ҳолда шунга ўхшаш биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг - агар ростгўй бўлсангиз“.                           [2:23]


Даъвоси баланд араблар биргина сура келтиришдан яна ожиз қолдилар.
Бу масалага жиддий ёндашган киши ўйланиб қолади: Наҳотки, Қуръон сураси каби биргина сура, лоақал уч оятдан иборат «Кавсар» каби сура келтира олмасалар? Ахир улар тил билимдони, аҳли фасоҳат эдику! Бунга шундай жавоб берамиз: Қуръон араблар билмаган, бутун тарихлари мобайнида кузатмаган янгича ифода усулидир. Арабча ифода бир неча турларга бўлинадиган назм ва насрдан иборат бўлиб, уни арабларнинг ўзлари яратган эди. Шунинг учун улар назм ва насрдан етук эдилар. Араб тилида янги - учинчи усул бўлиши мутлақо арабларнинг ҳаёлига келмаган. Қуръони Каримдаги мўъжиза айни мана шу ерда. Қуръон араблар билмаган, улар унда ийжод қила олмайдиган ифоданинг учинчи усулидир.

 

Аллоҳ тил ифода усулларини тўла биламиз, фасоҳат кишиларимиз, дея даъво қилган арабларни Қуръон усулида ифодалашга чақирди. Қуръон

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100