Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИБРАТ ВА НАМУНА

 

Аслида исломга, давлат яъни халифа даъват қилади, халифаликни иши давлат ичкарисида исломни татбиқ этиш, ташқарида эса жиҳод билан одамларга даъватни етказишдир. Бу иш Расул с.а.в. Мадинада исломий давлатни қургандан бошлаб охирги усмоний халифагача бўлган даврда давом этиб келиб, Осиё, Африка ва Европада кўпчилик халқларнинг исломга киришига сабаб бўлган. 1924 йили халифалик давлати тугатилгач ушбу даъват тўхтаб халқларнинг исломга кириши ҳам тўхтади. Савол туғилади, нима учун халифалик тугатилгач халқларнинг исломга кириши тўхтади?


Аллоҳ Таоло инсонни ғойиб нарсаларга ва фикрлардан кўра кўпроқ моддий ва ҳис қилинадиган нарсаларга ишонадиган қилиб яратди. Шунинг учун инсон ҳис этадиган нарсани кўрганда унинг борлигига ишониб, уни тасдиқлайди, бундан ташқари ушбу нарса яхши ва дуруст бўлса, уни ёқтиради. Лекин у худди мана шу нарсани бошқа бир ёки бир неча одамлардан эшитса, гоҳида тасдиқласа, гоҳида тасдиқламаслиги ҳам мумкин. Ҳатто у ишониб тасдиқлаганда ҳам унинг иймон ва тасдиқи ўзи ҳис этиб, кўргандаги иймони ва тасдиқи каби бўлмайди.

Инсониятни шундай табиятда яратган, Ўз элчиси Расулуллоҳга исломий шариатни нозил қилиб, ишониб тасдиқлашлари учун одамларга етказишга буюрган Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло Расулига бу шариатни давлатда яъни фикр ва қонунлар тўплами бўлган шариатни исломий давлатда гавдалантиришни буюрди. Шариатнинг давлатда татбиқ этилиши натижасида одамлар Исломга тўп-тўп бўлиб кириб келдилар. Даъватнинг бошланишида даставвал Расул с.а.в. давлат қуришдан олдин ўн уч йил исломга даъват қилдилар, лекин унинг рисоласига жуда озчилик иймон келтирди. Мадинада Ислом Давлати қурилгач ёки бошқача қилиб айтганда, Ислом ҳис этиладиган воқеда гавдалангандан сўнг Мадина ва унинг атрофидаги одамлар тўп-тўп бўлиб исломга кирди. Бунинг сабаби эса юқорида айтиб ўтганимиздек, фикр ва назариялар қанчалик тўғри ва яроқли бўлмасин инсон моддий ва ҳис этиладиган нарсаларга кўпроқ ишонадиган қилиб яратилганлигидир. Шунинг учун Ислом воқеда яъни давлатда гавдаланган вақтда одамлар исломга тўп-тўп бўлиб кирганини кўрамиз. Ҳа, Ислом Давлати соясида араб, форс, турк, курд, барбар, афғон ва бошқа кўп халқлар исломга кирди, агар мана шу давлат мавжуд бўлмаганда эди ушбу халқлар исломга кирмаган ва Ислом бунчалик уч қитъага кириб бормаган бўлар эди. Бундан ташқари инглизлар ва ғарбий иттифоқ давлатлари ва уларнинг малайи бўлмиш Мустафо Камол қўли билан Ислом Давлати қулатилишидан олдин ҳам халифаликни заифлашиши ва даъватнинг ёйишдаги эътиборсизлиги оқибатида исломнинг ёйилиши тўхтаб қолганини кўрамиз.

 

Халифалик давлати таркибига кириб, исломни воқеда татбиқ қилинган ҳолда кўрган, исломнинг халифалик давлати фуқароларига бахт-саодат, фаровонлик берганини кўриб унинг тўғри ва яроқлилигига гувоҳ бўлган ушбу халқлар жамоат-жамоат бўлиб Ислом динига кирган. Лекин халифалик

 

56-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100