Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بِسْمِ اللهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيمِ

ДАЪВАТ ЕТКАЗУВЧИНИНГ

МАВҚЕЪИ

Ҳикматлар эгаси Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло ўз ҳикмати билан жамики махлуқотни йўқдан бор қилиб, уларни тириклик неъматидан баҳраманд этишни; инсонни барча махлуқотдан ажратиб олиб, уни мусулмонлик бахтига муяссар қилишни, мусулмонлардан айримларини танлаб олиб, уларни Исломга даъват этиш шарафига мушарраф этишни ихтиёр қилди. Ушбу мусулмонлар Ҳақ Таолонинг пайғамбар ва расуллари, шунингдек, уларнинг йўлидан бориб даъватни давом эттирган кишилардир.


Жамики махлуқот фақат тириклик неъмати учун Аллоҳ Таолога мақтовлар айтиши лозим бўлса, мусулмонлар тириклик ва мусулмонлик неъмати учун Аллоҳ Таолога ҳамду-санолар ўқиши  вожибдир. Даъват етказувчилар эса тириклик, мусулмонлик ва даъватни ёйиш шарафига муяссар этгани учун Аллоҳ Таолога беадад мақтовлар айтиши лозимдир.


Аллоҳга мақтовлар бўлсин!
Аллоҳга мақтовлар бўлсин!
Аллоҳга мақтовлар бўлсин!


Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло азалдан мавжуд. Унинг ҳеч бир шериги йўқ. Ундан аввал бирор нарса мавжуд бўлмаган. Аллоҳ Таоло - Ҳақиқат ва Ҳақ Зотдир. Парвардигори олам ер, қуёш, юлдузлар, сайёралар ҳамда биз билган ва билмаган мавжудотлардан иборат гўзал борлиқни бир ҳикмат билан яратишни хоҳлади. Бу жисмлар, улардаги табиат ва фитратни ғоятда пухта, ўзгармас қонун-қоидалар билан тартибга солди. Барчасини бир ҳикмат билан яратди.


Ҳақ Таоло «Анъом» сурасида марҳамат қилади:


وَهُوَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بِالْحَقِّ
– „Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳаққи-рост яратган Зотдир“.                        [6:73]
«Иброҳим» сурасида айтади:


أَلَمْ تَرَى أَنَّ اللَّهَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بِالْحَقِّ
– „(Эй инсон), Аллоҳ осмонлар ва ерни ҳақ (қонун) билан яратиб қўйганини кўрмадингми?!“       [14:19]
«Ҳижр» сурасида марҳамат қилади:


وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلاَّ بِالْحَقِّ
– „Биз осмонлар, ер ва уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ (қонун-қоида) билан яратдик“.        [15:85]

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100