ансорлар - ёрдам берувчилар, деб номланишди. Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг нусрати - Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб ва Лут А.ларга бўлганидек - пайғамбарларнинг ўзларига бўлади ёки Мусо ва Исо А.ларда бўлганидек уларнинг шариатларига нусрат беради. Пайғамбаримизда бўлганидек пайғамбарнинг ҳам ўзига ҳам шариатига ҳам нусрат бўлади. Аллоҳ Таоло пайғамбарлари ва элчиларига - уларнинг кўпчилигига бўлганидек - ҳаётлик пайтларида нусрат беради ёки Исо А.га бўлганидек, вафотларидан сўнг нусрат беради. Зеро, Аллоҳ Таоло Исо А.ни ўз ҳузурига чорлаганидан сўнг унинг шариати ғолиб бўлди. Аллоҳ Таоло даъват ёювчиларга ҳам шундай нусратлар беради. Унинг ўзи уларга бевосита ёки бошқалар орқали нусрат беради. Уларнинг ўзига ҳаётлик пайтларида ёки вафотларидан сўнг даъватларига нусрат беради ва ҳоказо. Бироқ даъват ёювчиларга бериладиган нусратни маълум бир ҳолатда бўлади - деб чеклаб, бошқа ҳолатни инкор этиш мутлақо мумкин эмас. Зеро, уларга бериладиган нусратни бундай чеклаб қўйиш асоссиздир, яъни у шаръий асосга эмас, ақлий асосга суянишдир. Даъват ёювчи бу хусусда шаръий ҳукмларга хилоф иш тутмаслиги ҳамда нафс-хоҳишига эргашиб муайян бир ҳолатни танлаб бошқаларини инкор этмаслиги лозим. Даъват ёювчи шуни яхши билиб олсинки, нусрат Аллоҳ Таолони ҳузуридан келади. Агар мўминлар нафс-хоҳишига, ақлга таянмасдан Аллоҳга итоат қилиш, шаръий ҳукмларни маҳкам ушлаш, фақат шаръий ҳукмларнинг ўзига боғланиш билан Аллоҳга ёрдам берсалар Аллоҳ ҳам уларга нусрат-ёрдам беради.
أَمَّنْ هَذَا الَّذِي هُوَ جُندٌ لَكُمْ يَنصُرُكُمْ مِنْ دُونِ الرَّحْمَانِ إِنِ الْكَافِرُونَ إِلَّا فِي غُرُورٍ
43-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100
|